Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!

ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!

Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи – энергетика ресурслари нархининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан "Ўзбекэнерго” АЖ электр энергиясининг нархлари тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади.

I гуруҳ. Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно: 2018 йил 16 ноябрдан – 331,00; 2019 йил 1 июндан – 370,00.

II гуруҳ. Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китобқилинган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари: 2018 йил 16 ноябрдан – 331,00; 2019 йил 1 июндан – 370,00.

III гуруҳ. Маиший истеъмолчилар: 2018 йил 16 ноябрдан – 250,00; 2019 йил 1 июндан – 280,00.

Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тарифда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар учун: 2018 йил 16 ноябрдан – 125,00; 2019 йил 1 июндан – 140,00.

IV гуруҳ. I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек биноларни иситиш, иссиқсув таъминоти ва овқат тайёрлашда фойдаланган электр энергияси учун: 2018 йил 16 ноябрдан – 350,00; 2019 йил 1 июндан – 392,00.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябардаги 3379-сонлиқарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар учун: 2018 йил 16 ноябрдан – 365,00; 2019 йил 1 июндан – 409,00.

Учқудуқ туман участка электр таъминоти корхонаси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: