Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳонда нечанчи ўринда?

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳонда нечанчи ўринда?

Speedtest Global Index компанияси интернет тезлиги бўйича мамлакатлар рейтингини янгилади.

Компания 2018 йил октябрь ойи учун маълумотларни ўз сайтида эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 110-чи, оптик толали интернет тезлиги бўйича эса 112-чи ўринларни банд этди.

Рейтинг муаллифлари ҳисобига кўра, мобил интернет бўйича Тожикистонни охирги 124-чи ўринга ўтказишди. Афғонистон эса 123-чи ўринда.

Марказий Осиё давлатларидан мобил интернет тезлиги бўйича Қозоғистон 74-чи, Қирғизистон – 94-чи ўринда.

Россия эса 80-чи ўриндан жой олди.

Рейтингнинг биринчи ўриндаги қаторларни Норвегия, Исландия ва Сингапур эгаллаб олди.

Шунингдек, рейтингда симли интернет тезлиги ҳам берилган. Тожикистон ушбу рўйхатда йўқ. Қозоғистон 58-чи, Россия 44-чи, эса Қирғизистон 79-чи ўринда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: