Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 2019 йилдан шифохоналар инвесторларга берилади

2019 йилдан шифохоналар инвесторларга берилади

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишига шахсан жавобгар бўлди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонида Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилгани ҳақидахабарберган эдик.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг қатор таклифлари қабул қилинди. Жумладан:

 2019 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг айрим туманларида тиббиёт муассасаларини"ҳар бир даволанган ҳолат”учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш тизимини (кейинги ўринларда – молиялаштиришнинг янги механизмлари) эксперимент тартибида жорий этилади;

эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида молиялаштиришнинг янги механизмларини 2020 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этилади;

2019 йил 1 июлдан бошлаб вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш молиялаштириш тизимини жорий этиш, бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пуллик асосда амалга оширилади;

2019 йил 1 июлдан бошлаб айрим даволаш-профилактика муассасалари ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари асосида белгиланган тартибда инвесторларга ишончли бошқарувга берилади;

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталашни босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади. Ҳамда 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланади.
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўлиши белгилаб қўйилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: