Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 2019 йилдан алкоголли маҳсулотлар нархи ошади

2019 йилдан алкоголли маҳсулотлар нархи ошади

Алкоголли маҳсулотларга янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарори лойиҳасижойлаштирилди.

Қарорга кўра 2019 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланади.
2019 йилнинг 1 январидан винонинг энг кам улгуржи-сотиш нархи бир литр учун 8000 сўмни (ҳозир 6500 сўм,), энг кам чакана нархи эса 9600 сўмни ташкил қилади ҳозир 7800 сўм).
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи нархлари 19 400 сўм (ҳозир 16 000 сўм), чакана нархлари 23 200 сўмни (ҳозир 19200 сўм) ташкил қилади.
Коньякнинг чакана нархи 8200 сўмга ошиб, 34 600 сўм, улгуржи-сотиш нархи эса 7000 минг сўмга ошиб, 22 000 сўмни ташкил қилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: