Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XXXVсессияси тўғрисида ахборот

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XXXVсессияси тўғрисида ахборот

11 декабрда туман ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги XXXV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор мутасаддилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари бошлиқлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлис ишини туман ҳокими, халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши раиси Хамроев Соли Фармонович бошқариб борди.

Депутатлар сессия кун тартибидаги асосий масалалар муҳокамасидан олдин, Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашига сайловларни ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг қарорини тасдиқладилар. Унга кўра, жорий йилнинг 28 октябрида ўрни бўшаб қолган сайлов округларида ўтказилган сайлов натижаларига кўра 5-сонли "Дўстлик” сайлов округидан сайланган депутат Тилавов Отабек Норпўлатович, 24-сонли "Шарқ” сайлов округидан сайланган депутат Яркулов Фазлиддин Қахрамонович ҳамда 27-сонли "Шимолий” сайлов округидан сайланган депутат Қўзиев Зафар Зиётиддиновичларнинг ваколатлари эътироф этилди.

Шундан сўнг, кун тартибидаги биринчи масала ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан туманда аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Бафоевнинг маърузаси тингланди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан тумандаги ижтимоий-иқтисодий вазият, аҳоли турмуш тарзини ўрганиш жараёнида 1043 та муаммо аниқланган бўлиб, шундан 196 таси 1-сектор ҳисобига тўғри келади. Бугунги кунга келиб аниқланган муаммоларнинг 190 таси ёки 97,1 фоизи ижобий ҳал қилинган, 7 таси тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан ижрога қаратилган.

Сектор кесимида аниқланган муаммоларни соҳалар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, 21 фоизи коммунал хизматлар, 18 фоизи соғлиқни сақлаш, 5 фоизи турли соҳалардаги муаммолар ҳисобига тўғри келади.

Аниқланган муаммоларнинг 94, 8 фоизи туман, 3,6 фоизи вилоят, 2,1 фоизи республика даражасидаги муаммоларни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3182 – сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманни комплекс ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сектор раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Туманда 13 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғини бўлиб, 10515 та хонадон мавжуд. Сектор аъзолари томонидан уйма-уй юрган ҳолда аниқланган муаммо ва камчиликларнинг аксарияти жойида бартараф этилмоқда. Муддат ва маблағ талаб этиладиган мурожаатлар эса ҳудуларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган "Йўл харита”ларига киритилган. Асосий мурожаатлар уй-жой, бандлик ҳамда моддий ёрдам масалаларидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги "Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2925-сонли қарори ижроси, туманда кадрлар захирасини янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари М.Шамуратовнинг ахбороти тингланди. Ўтган 2017 йилда қишлоқ врачлик пунктлари 4 нафар, умумтаълим мактаблари эса 21 нафар олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминланди. Мазкур мутахассисларнинг аксариятига уй-жой берилган, 12 – мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Ж.Абдисадикованинг ижара билан боғлиқ сарф-харажатлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида компенсация пули тўлаб берилмоқда.

Шунингдек, овулларимизга ихтиёрий равишда кўчиб келган 7 та оила уй-жой билан таъминланди.

Қарор билан берилган имтиёзлардан фойдаланган ёшларимизнинг 95 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

Туман бўйича жами 25 нафар олий маълумотли мутахассисларга вилоят комиссиясининг қарорига асосан 93 млн. сўм маблағ ажратилди. Ҳозирда овулларда кадрлар танқислиги муаммосига барҳам берилган.

Шунингдек, сессия кун тартибида жорий 2018 йилда Инвестиция дастурига киритилган йирик ишлаб чиқариш ҳамда ҳудудий дастурлар асосида кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарали ижро этилиши муҳокама қилинди. 2017-2019 йилларда 100 та лойиҳани амалга ошириш борасида манзилли рўйхат шакллантирилган бўлиб, бу мақсадга 30891,6 млн. сўм маблағ сарфланиши шундан, тижорат банклари кредит маблағи ҳисобига 17376,0 млн. сўм. 1193 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Жумладан, саноатда 34 та, хизмат кўрсатишда 62 та, қишлоқ хўжалигида 4 та лойиҳа кўзда тутилган. Бугунги кунда 84 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 346 та янги иш ўрни яратилган. "Учқудуқ Эверест” ХК, "Uchquduq Best dream invest” МЧЖ, "Учқудуқ ширмой кулча” МЧЖ, "Навоий Голд оил сервис” МЧЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан лойиҳалар амалга оширилган.

Бундан ташқари, 2019 йилда яна 12 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобидан 488 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Хусусан, Хитойлик инвестор иштирокида "Ланмаижиюн” МЧЖнинг 12,4 млрд. сўм маблағи ҳисобидан кахоланг, бирюза тошларидан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳасида 25 та янги иш ўрни яратилади. "Алтинтау гранит инвест” МЧЖ нинг 9,6 млрд. сўм маблағи эвазига гранит, мармар, шебен маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш натижасида 50 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.

Депутатлар мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг тумандаги ижросини муҳокама қилдилар. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 528 нафар фуқарога умумий ногиронлик белгиланган, уларнинг 86 нафарига сиҳатгоҳларда даволаниш учун бепул йўлланмалар тақдим этилган. 2 нафар ногирон болага бирламчи ногиронлик берилган, 54 нафар ногирон боладан 43 нафари ўқишга лаёқатли. 26 нафари умумтаълим мактабида, 14 нафари уй шароитида, 1 нафари махсус мактаб интернатларида, 2 нафари эса ўқишга лаёқатсиздир. Ҳисобот даврида 86 нафар ногиронларга вилоят марказида даволанишлари учун бепул йўлланма берилган. 12 та ногиронлик аравачаси, 12 та протез-ортопедия воситалари, эшитиш мосламалари ва қўлтиқтаёқ берилган бўлиб, 56 нафар якка ёлғиз, қаровсиз шахслар аниқланган.

Бундан ташқари, ЎзМТДП депутатлари Н.Амонова туманда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар, жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда Н.Нажмиддинова томонидан ҳудудда аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш борасида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи ҳақидаги масалалар сессия кун тартибига олиб чиқилиб, муҳокама қилинди.

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5325-сонли фармонига ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси конференцияси қарорига асосан, "Алланова Гулбахар Ескабуловна 2018 йилнинг 12 октябрь кунидан бошлаб Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги туман ҳокимининг 2018 йил 12 октябрдаги 05-сонли қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги XXXVсессияси кун тартибида бошқа ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

Райҳон ҚОДИРОВА,

махсус мухбиримиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: