Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тошкентдан Туркистонга автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкентдан Туркистонга автобус қатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан Тошкентдан Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига қатновчи автобус ҳаракати йўлга қўйилди.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан йўлга қўйилган халқаро йўналишлардаги автобуслар қатнови яна биттага кўпайди. Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридан йўлга чиққан автобус Тошкент автовокзалига етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль таранспорти агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Туркистон— Тошкент— Туркистон» халқаро автобус йўналиши масофаси 335км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт 6 соат 40 дақиқани ташкил этади. Йўналиш ҳаракат жадвали бўйича Қозоғистон Республикасининг «Жибек жоли» ва Ўзбекистон Республикасининг «Ғишт кўприк» чегара масканлари орқали ўтилади. Мазкур халқаро автобус йўналишида Ўзбекистон томондан «Ўзавтотранс сервис» МЧЖ ва Қозоғистон Республикаси томонидан «Бақдаулет Сервис» компанияси фаолият кўрсатади.

Ушбу йўналишда қатновларни ҳар куни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Йўналиш бўйича йўл хақи тарифи Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида 50 000 сўм, Қозоғистон пул бирлигида 2000 тенге этиб белгиланган.

Айни дамда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан йўлга қўйилган халқаро автобус йўналишларида автобуслар ҳаракати жадвалига риоя этиш мақсадида чегара вабожхона назорат пунктларидан ўтиш жараёни устувор тартибда амалга оширилади. Буэса йўловчилар учун муҳим ва аҳамиятли ҳоллардан биридир. Йўловчилар чегара вабожхона назорат пункти текширувидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт ажратилган.

Йўналишга чиқаётган ҳар бир автобус жиддий техник кўрикдан, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Автобусларнинг санитар ҳолати ҳам назорат остида. Қолаверса, ушбу автобуслар ГПС навигация тизими билан жиҳозланган бўлиб, буавтотранспорт воситасини тўлиқ назорат этиш имконини беради. Мазкур йўналишларда энг сўнгги русумдаги замонавий автобусларда йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

Шундай қилиб, Қозоғистон Республикасига йўлга қўйилган мунтазам халқаро автобус йўналишлари сони 6 тага етди. Булар, «Тошкент- Чимкент» , «Тошкент- Олмаота», «Тошкент- Қизилўрда", «Нукус- Ушкунур", «Чирчиқ- Ушкунур" йўналишларида амалга оширилмоқда.

 

Интернет материаллари асосида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: