Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Газ баллонлари ва иситиш печларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги

Газ баллонлари ва иситиш печларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги

Бугунги кунда Республикамиз вилоятларининг аҳолисини турмуш даражасини юксалтириш, оилаларни замонавий турар жойлар билан таъминлаш, уларга қўлай шарт-шароитлар яратиб беришга эътибор кучайтирилган.

НКМК ДК ОЁМҚ ЁХБошқармаси ШКБ ОЁМҚ ЁХБўлими ходимлари томонидан газ баллонлари ва қўлда ясалган иситиш печлари билан боғлиқ кўнгилсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 23-майдаги "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 6-бандига асосан ҳафтанинг ҳар чорашанба куни ўтказиб борилаётган "Ёнғинлар профилактикаси куни”да Шимолий кон бошқармасининг газ таъминоти ҳамда корхоналарнинг электр тармоқлари ходимлари ва Шимолий кон бошқармаси вафқулотда вазиятлар ходимлари Туман ИИБ ЁХБўлими ходимлари билан ҳамкорликда Учқудуқ шахри ва туманида жойлашган ШКБга қарашли ёнғин хавфсизлиги ҳолати таъминланаётган корхона-ташкилотлар ҳамда аҳоли кўп йиғиладиган масканларда ва аҳоли яшаш уйларида ёнғинга қарши тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Республикамиз худудида содир бўлаётган ёнғинлар ва газ чақнашлари таҳлилига назар соладиган бўлсак, бу ходисалар асосан фуқаролар уй-жойларида содир бўлаётганлиги, бунга фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига риоя этмаётганликлари сабаб бўлаётганлиги маълум бўлмоқда. Шу сабабли "Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирлари мобайнида ШКБга қарашли корхона-ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари ҳамда махаллаларда фуқаролари билан учрашувлар ташкил этилиб, уларга суюлтирилган газ баллонларини ёпиқ бинодан ташқарида темир қути ичида сақланиши лозимлигини, баллонлардаги газ утказгичлар созланган бўлиши ва қулбола ясалган электр иситиш печларидан фойдаланмасликлари ҳамда мунтазам равишда назорат қилиб бориш зарурлиги борасида тушунча ва куникмалар бериб борилмоқда.

 

 

 

ШКБ ОЁМҚ ЁХБ ЁН ва ПГ кичик инспектори сафдор Нодир Олимов

 

ШКБ Ахборот Хизмати

 


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: