Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Янги курилиш масканларини ёнғиндан асранг.

Янги курилиш масканларини ёнғиндан асранг.

     Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хар бир даврда ва жамиятда ўзига хос мухим ҳаётий масала бўлиб келган. Бугунги кунда хам республикамизда амалга оширилаётган ислохотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш давлат миқёсидаги асосий вазифа деб, ёнғин хавфсизлигини таъминламаслик давлатнинг стратегик қизиқишига хавф солувчи иқтисодиёт хавфсизлигини таъминламаслик сифатида белгилаб қўйилган.

Чунки, халқимиз пешона тери эвазига бунёдга келтирилган уй жойларида, давлат муассасаларида, ташкилотларда ва корхоналарда, янги курилишларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари амалга оширилмаса иқтисодиётимизга қанчадан қанча зарар етади.

Янги курилишларда асосан оловли ишларни олиб борилишини хисобга оладиган булсак, бу борада бир канча ёнгин хавфсизлиги коидалари ишлаб чикилган булиб, бу коида талабларига катъий риоя этиш сизу-бизнинг асосий вазифамиздир.

Оловли ишларни олиб боришда ёнгинлар содир булишига йул куймаслик максадида куйидаги ёнгин хавфсизлиги коидаларига риоя этиш талаб этилади:

Янги курилишларда хамда кайта таъмирланаётган масканларда оловли ишларни олиб бориш "Курилиш Меъёрий Коидалари", "Янги курилишларда оловли ишларни олиб боришда ёнгин хавфсизлиги коидалари" хамда амалдаги бошка коида ва йурикномаларга асосан ташкил этилиши зарур.

Янги курилаётган ва кайта таъмирланаётган масканларда пайвандлаш ва бошка оловли ишларни бошкаришда ёнгин хавфсизлиги талабларини таъминлаш буйича жавобгарлик курилиш булими бошлигига, янги курилаётган ёки кайта таъмирланаётган корхона, цех лабораториялари, устахона, омбор, курилмалар, муассасалар хужалик биноси ёки худудида оловли ишларни ташкиллаштираётган рахбарлар зиммасига юклатилади.

Одатда оловли ишларни бажариш жойи ва тартиби худудий ёнгин мухофазаси органлари билан келишилади. ИИВнинг ёнгин хавфсизлигини куриклаётган объектларида оловли ишларни олиб боришда рухсатнома расмийлаштириш тартиби ва ёнгин хавфсизлиги қоидаларига риоя килишини назорат килиш шу объектлардаги профилактика ишларини ташкил килиш буйича йурикномаларга мувофик белгиланади.

Оловли ишларни олиб борувчи шахс ёнгин хавфсизлиги коидалари буйича синов топширади, синовдан мувафаккиятли утгандан сунг махсус рухсатнома (талон)ни олгандан сунгина оловли ишларда ишлашга рухсат этилади.

 

 

 

 

 

ШКБ ОЁМҚ ЁХБ ЁН ва ПГ катта инспектори

каттасержант Анвар Камолов

 

 
 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: