Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Халтуринскийга 6000000 сўмлик чек топширилди

Халтуринскийга 6000000 сўмлик чек топширилди

   Шимолий кон бошқармаси Ахборот Коммуникацион Технологиялар маркази дастурловчи мухандиси Халтуринский Александр Анатольевич

Мазкур лавозимда 2002 йилдан буён ишламоқда.

Имконияти чекланганига қарамай дастурловчи муҳандисга белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда А.А.Халтуринский Навоий кон металлургия комбинати ва Шимолий кон бошқармаси тизимидаги ташкилотларнинг иш жараёнини енгиллаштириш ва сифатини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган бошқариш тизимини лойиҳалаштириш, маълумотларга ишлов бериш, дастурлаш тилларини билиш ва улардан фойдаланиш кўникмаларини ходимларда шакллантириш, ташкилотларнинг эксплуатацион техник характеристикаси ва конструктив тузулишга оид лойиҳаларни амалга ошириш, техник воситаларнинг иш тартибини тартибга соладиган ва бошқа шу каби кўплаб дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ишлашини таъминлаш вазифаларини бажариб келмоқда.


- Информацион технологиялар доимо ривожланишда. Шунинг учун ҳам дастурловчи муҳандислар тинимсиз изланиши, соҳага оид адабиётларни ўқиши, билим ва кўникмаларини ошириб бориши лозим. Александр Халтуринский ҳам доимо шундай изланишда ва интилишда. У вақтини ҳеч қачон шунчаки ўтказмайди. Янгилик яратиш, севимли ташкилоти учун қулай ва фойдали дастурларни ишлаб чиқишни ўзи учун шараф деб билади. Юртимизнинг тараққиётига, ахборот технологияси ривожига қўшаётган ҳиссаси учун ўзини бахтли ҳис қилади. Жисмоний жиҳатдан бироз имконияти чекланган бўлсада, бу А.А.Халтуринскийнинг ўз орузаларини рўёбга чиқариш, яъни етук дастурловчи бўлиш истакларига ҳеч қачон тўсқинлик қилмайди. –дейди АКТМ бошлиғи Баҳриддин Бозоров.-Унинг меҳнатлари доимо эъзозда. Ҳар бир ҳамкасби, жамоадоши у билан фахрланади ва унинг жасоратидан илҳомланади. Александрга янги ногиронлик аравачаси зарурлигини эшитган ШБК жамоаси, раҳбарият у учун дастёр бўладиган аравачани сотиб олишига 6 миллион сўмлик пул йиғиб унинг чекини топширишди. Бу пул маблағи у учун хориждан харид қилинадиган аравачанинг маълум миқдорини қоплайди. Бироқ бир оиладек ҳамжиҳатликда ишлаётган ҳамкасбларининг саховатларидан у миннатдор.
 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: