Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ КАФОЛАТИ!

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ КАФОЛАТИ!

Конституция барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолатидир.

Сўнгги йилларда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг замирида энг аввало инсон хуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида тан олиниши каби ҳаётий тамойил ётади. Ана шу каби ғоялар бундан 26 йил муқаддам қабул қилинган Бош қомусимизда алоҳида мустаҳкамлаб қўйилган.

"Учқудуқ” маданият уйида мазкур сана муносабати билан "Конституция – бахтимиз кафолати!” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир аввалида Ўзбекистон Pеспубликасининг Давлат мадҳияси янгради.

Тадбирда туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович йиғилганларни мамлакатимизнинг Бош Қомуси бўлмиш Конституциямизнинг 26 йиллиги билан муборакбод этиб, мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда озод демократик жамият барпо этишнинг, кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам қонуний асоси, озод ва эркин ҳаётимизнинг кафолати бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлади.

Энг муҳими, Конституциямизда инсон шаъни, қадр-қиммати олий қадрият сифатида эътироф этилган. Барча ишларимиз аҳолининг тинч ва фаравон ҳаёт кечириши, дастурхонимиз тўкин-сочинлиги йўлида амалга оширилмоқда, деди туманимиз ҳокими ўз сўзида.

Шундан сўнг, "Учқудуқ” ва "Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: