Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: Инсон – қадри азиз!

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: Инсон – қадри азиз!

Мамлакатимизда инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳар бир фуқаронинг тўлақонли ҳаёт кечиришида муҳим омил бўлмоқда.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманимизда 1-8 декабрь оралиғида меҳр-мурувват ҳафталиги ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасидаги тадбирларда ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, № 99818 – сонли ҳарбий қисм ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар ва жамоатчилик жамғармалари ҳамкорлигида ўтказилаётган хайрия тадбирларида тиббий – ижтимоий кўмакка муҳтож ногиронлар ҳолидан хабар олиниб уларга моддий-маънавий кўмак кўрсатилмоқда.

Аниқ факт ва рақамларга тўхталадиган бўлсак, 21 та оилага 4 млн. 200 минг сўм миқдорида озиқ-овқатлар ҳамда маиший техникалар берилди.
3 декабрь куни туман марказидаги "Асилбек” тўйхонасида "Инсон – қадри азиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда 40 нафар тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болалар иштирок этди. Дастурхон атрофига йиғилган болажонларга ширинликлардан иборат совғалар улашилди.


"Қизилқум” маданият уйи ҳамда Болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоаларининг чиқишлари байрам иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

"Инсон – қадри азиз!” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова иштирок этди ва сўзга чиқди.

МУХБИРИМИЗ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: