Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БЕБАХТ ОРЗУЛАР ёхуд ЁДГОР спектакли намойиши

БЕБАХТ ОРЗУЛАР ёхуд ЁДГОР спектакли намойиши

Санъат ва маданият - халқнинг маънавий дунёқарашини шакллантирадиган, унинг тарихи, миллий менталитети ҳамда маданий салоҳиятини намойиш этадиган қудратли куч. Бунда, айниқса, саҳна асари - спектаклнинг ўрни беқиёсдир.

Учқудуқ туман "Қизилқум” маданият ва аҳоли дам олиш маркази ижодий ходимлари томонидан "Бебахт орзулар ёхуд Ёдгор” номли спектакль саҳналаштирилди. Драмма йўналишида учқудуқликлар ҳукмига ҳавола этилган спектакль сценарийси тўгарак раҳбари Нодирбек Фатуллаев қаламига мансуб.

Ушбу спекталь бугунги давр шиддати, глобаллашув, қадриятлар ва қарашлар ўртасидаги кескинликлар, оилавий муаммолар фарзанд бахтидан ўз ғурурини устун қўйган ота-оналарнинг мудҳиш хатолари хусусида ҳикоя қилади.

Илк бор "Учқудуқ” маданият уйида намойиш этилган мазкур спектаклни 300 дан ортиқ томошабин катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Зебо ТЎРАЕВА,

Учқудуқ туман маданият бўлими мудири.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: