Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли қарорининг ижроси ўрганилди.

Учқудуқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сонли қарорининг ижроси ўрганилди.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши O’zLiDeP депутатлик гуруҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги 

ПҚ-3777-сонли Қарори ижроси Учқудуқ туман ҳокимининг 
2018 йил 13 июндаги 293-Қ-сонли қарори қабул қилинган бўлиб тадбиркорлик фаолияти ташкил этишга амалий ёрдам бериш ҳамда мониторинг қилиш бўйича туман ишчи гуруҳи тасдиқланган.

Тумандаги тижорат банклари томонидан 65 нафар фуқароларга 1275,0 млн. сўм миқдорда, умумий ажратилган ресурсга нисбатан 63% маблағлар ўзлаштирилган.

ТИФ Миллий банк Учқудуқ филиали томонидан 2018 йилнинг 
25 ноябрь ҳолатига 52 нафар фуқароларга 1048,0 млн.сўм миқдорда, ажратилган ресурсга нисбатан 104% маблағлар ўзлаштирилган.

АТБ "Микрокредитбанк” Учқудуқ филиали томонидан 2018 йилнинг 25 ноябр ҳолатига 13 нафар фуқарога 227,0 млн.сўм миқдорида, ажратилган ресурсга нисбатан 23% кредит маблағлари ажратилган.

Ажратилган кредит маблағлари ажратилган фуқароларнинг 15% қисми овулларда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳиссасига тўғри келмоқда. Яъни 10 нафар фуқароларга ўз тадбиркорлигини амалга ошириш учун кредит маблағлари ажратилган.

Шунингдек йиғилишда туман бандликка кўмаклашиш маркази директори ҳамда туманда фаолият олиб бораётган банклар раҳбарлари ҳам ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот беришди. Депутатлик гуруҳи йиғилиши сўнгида тегишли йиғилиш қарори қабул қилиниб, барча депутатларга фуқороларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан таъсирчан жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб бориш вазифаси юклатилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: