Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “ОИТС га қарши СПОРТ”

“ОИТС га қарши СПОРТ”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли Қарори ижроси юзасидан O`zLiDeP Учқудуқ туман бўлими , туман Спорт бўлими билан ҳамкорликда таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "ОИТС га қарши СПОРТ” шиори остида "Стол тенниси” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақани O`zLiDeP Учқудуқ туман бўлими аппарат раҳбари Н.Рузиева очиб берди ва ушбу ўтказилаётган мусобақанинг асосий мақсади: Ўсиб келаётган ёш авлодни спорт билан шуғулланишини рағбатлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний комилликка интилиш зарурлигини тушунишини шакллантириш, жисмоний тарбия билан шуғулланишни ёшларнинг кундалик турмуш тарзига сингдириш спортнинг "Стол тенниси” турини ривожлантириш, ёшларни спортга қизиқтириш, Ватанга меҳр-муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш борасида тўхталиб ўтилди.Н.Рузиева ўтказилаётган спорт мусобақасида барча ёшларни уюшқоқлик билан қатнашишга чақирди ва барча иштирокчиларга омад тилади.

Шундан сўнг мусобақа шартлари билан иштирокчилар таништириб ўтилди, шунингдек мусабақада ҳакамлик қиладиган спорт мураббийлари таркиби эълон қилинди ва мусабақага старт берилди.

Мусабақа қизғин, шиддатли ва қизиқарли ўтказилди. Мусобақа сўнгида 1-2-3- ўрин ғолибларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: