Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқда партиямиз сафи тоборо кенгаймоқда.

Учқудуқда партиямиз сафи тоборо кенгаймоқда.

O’zLiDeP Учқудуқ туман бўлими томонида Шимолий кон бошқармасига қарашли 9-сонли МТМ да "Биз O’zLiDeP билан танлаймиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг мамлакатимиз сиёсий майдонидаги ўрни тоборо юксалиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек тадбирда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамияти, қабул қилинаётган Қонун ва Қарорлар мазмун-моҳияти, тадбиркорлик учун яратилаётган кенг шароит ва имкониятлар ҳақида ҳаётий мисоллар асосида фикр юритилди.

Тарғибот тадбири сўнгида 9-сонли мактабгача таълим муассасасида фаолият олиб бораётган 20 нафар ходимлар партиямиз сафига қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: