Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Иссиқ нон” хусусий корхонасида тарғибот тадбири.

“Иссиқ нон” хусусий корхонасида тарғибот тадбири.

Охирги икки йил давомида O‘zLiDeP давлат ва жамоат ташкилотлари, партия ва депутатлик корпуси сафини мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий эркин жамиятни барпо этиш билан боғлиқ энг мураккаб вазифаларни ҳал эта оладиган янги авлод кадрлари билан кучайтириш, шунингдек, партия электорати муаммоларини ҳал этиш, аҳоли ҳаётига реал таъсир қилувчи иш фаолиятида бошланғич партия ташкилотлари иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Бошланғич партия ташкилотлари фаолияти замон талабларидан келиб чиқиб қайтадан ташкиллаштирилди. Бу амалий ишлар кўлами Учқудуқ туман бўлимида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Тадбиркорлик субъектларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан "Иссиқ нон” хусусий корхонасида олиб борилган тарғибот тадбирида корхонанинг 10 нафар ходимлари партиямиз аъзолигига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: