Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан туман аҳлига байрам табриги

Туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан туман аҳлига байрам табриги

Ассалому алайкум азиз учқудуқликлар!

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Бугун Сизлар билан суверен Ўзбекистон Республикаси тарихи зарварақларида олтин ҳарфлар билан битилган қутлуғ сана – Конституциямиз қабул қилинган кунини нишонлаш учун учрашиб турганим здан ғоят мамнунман!

Шу фурсатдан фойдаланиб барчангизни, Сизларнинг тимсолингизда туманимиз аҳлини ўзимнинг чексиз эҳтиромимни изҳор этиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Қадрли дўстлар!Йигирма олти йил олдинги ҳолат билан бугунги манзарани таққослаб бўлмайди. Юртимизнинг ҳар бир гўшасида асрларга татигулик бунёд-корлик ишлари амалга оширилаёт-ганлигига яна бир карра амин бўласиз. Юзлаб замонавий иншоотлар, тиббиёт муассасалари, турар-жой бинолари, кўприклар, темир йўллар, йирик саноат корхоналари, таълим даргоҳлари! Буларни бирма-бир санаб адоғига етишнинг ўзи мушкул. Лекин, эътироф этишимиз лозимки, мустақиллик йилла-рининг том маънодаги энг унутилмас ва тарихий воқеаси – БУЮК ҚОМУСИМИЗ қабул қилинганидир.Дарҳақиқат, мустақиллик конститу-циясининг туғилиши мамлакатимиз тарихида янги даврни бошлаб берди, ислоҳотлар стратегиясини амалга оши-риш ва миллий давлатчилик пойдеворини қуришда муҳим қадам бўлди.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида эришилаётган барча ютуқларимиз, ҳаётимизга янгича мазмун бағишлаётган ислоҳотларнинг замирида, шубҳасиз, Конституциямизда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва асосий тамойиллар ётади. Шу билан бирга конституция, янги демократик жамият қуришнинг ишончли йўналиши, мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.Бугун Конституциямизнинг қабул қилинганига 26 йил тўлди. Ҳозирда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши, мил-латлараро тотувлик ва ўзаро ҳамжи-ҳатлик, мамлакатимизнинг ҳар томондан тараққий этиши, давлатлараро муноса-батларда тенг ҳуқуқлилик, давлат қури-лиши ва суд-ҳуқуқ тизими соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар негизида Асосий қонунимиз – Конституция турибди.

Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда озод демократик жамият барпо этишнинг, кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам қонуний асоси, озод ва эркин ҳаёти-мизнинг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Тинчлик-хотиржамлик, миллатлараро дўстлик ҳукмрон бўлган юртимизда бугун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарликларида барча соҳалардаги ислоҳотлар бутунлай янги босқичга кўтарилиб, қатъийлик билан амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилингани, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия-сининг ишлаб чиқилгани ҳамда унинг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани аллақачон ўзининг самараларини бер-моқда.

Шу жумладан, Учқудуқ туманида муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳнамолигида улкан бунёдкорлик ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳба-рининг аниқ кўрсатма ва топшириқлари билан "Кончи” даволаш-соғломлаштириш мажмуида қурилиш – реконстукция ишлари олиб борилиб, энг сўнгги русум-даги жиҳозлар, тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Шунингдек, яна бир лойиҳа Йўлчилар овул фуқаролар йиғинида 4 млрд. сўм маблағ эвазига 160 ўринли мактабгача таълим муассасаситуман марказидан 5 км. Узоқдан қатнаётган ўғил-қизларимиз учун катта совға бўлди.Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учқудуқ туман Кенгаши ёшлари учун 278 млн. сўм маблағга автобус сотиб олиб берилган бўлса, Қулқудуқ, Узунқудуқ, Кўкаяз қишлоқ врачлик пунктлари тез тиббий хизмат машиналари билан таъминланди. Эътиборлиси, ушбу автомашиналар қумли, йўлсиз йўлларда юришга ихтисослаштирилган бўлиб, энг олис аҳоли пунктларида истиқомат қилаётган халқимизга тез тиббий кўмак кўрсатишда зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.


Азиз тумандошлар!Бу каби кенг кўламли лойиҳаларнинг амалга оширилиши муҳтарам Президен-тимизнинг Учқудуқ тумани аҳлига бўлган ниҳоятда катта эътибори ва ғамхўр-ликларининг намунасидир. Ўз навбатида бундай эътибор ва ғамхўрликлари барчамизнинг олдимизга ниҳоятда катта вазифаларни қўяди ва ҳозиргидан керак бўлса ўн карра кўпроқ шижоат билан ишлашга ундайди.

Туманимизда жорий йилнинг ўтган даврида қиймати 9 млрд. 900 млн. сўмлик 87 та лойиҳалар амалга оширилди. Ўнлаб замонавий ижтимоий соҳа объектлари – таълим, тиббиёт, маданият ва спорт объектлари тумандошларимиз ихтиёрига топширилди. 15,074 километр масофадаги автомобиль йўллари барпо этилди ва таъмирланди.

Жумладан, Инвестиция дастури асосида туман марказида 125 ўринли мактабгача таълим муассасаси 3 млрд. 850 млн. сўм маблағ сарфланиб янгидан қурилмоқда.Мамлакатимизда олиб борилаётган яна бир дастур - "Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Қулқудуқ овулида 40 ўринли мактабгача таълим муассасасида 1 млрд. сўм эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мутлақо янги кўриниш касб этган муассаса болажонлар ихтиёрига топширилди.

Бундан ташқари, Узунқудуқ овулида 1 млрд. 950 млн. сўм маблағ сарфланиб, 60 ўринли мутлақо янги ва замонавий мактабгача таълим муассасаси жадаллик билан қад ростламоқда.

Бу каби саъй-ҳаракатлар замирида инсон қадр – қиммати улуғланиши, келажагимиз ворислари бўлмиш ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар бўлиб камол топиши сингари эзгу-мақсадлар мужассам.

Қадрли тадбир иштирокчилари!

Албатта, бу каби ўзгариш ва натижалар замирида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик турганини эътироф этишимиз керак. Энг муҳими, муҳтарам Юртбошимизнинг барча бўғиндаги раҳбарларни халқ билан доимий мулоқотда бўлишга, эл-юрт манфаати йўлида фидоийлик кўрсатиб ишлашга чорлаётганликлари туфайли мамлакатимизда ижтимоий муҳит тубдан ўзгармоқда. Одамлар мустақил юртимиз, озод ва обод Ватанимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, ўз оилалари фаровон-лигини таъминлаш учун масъулиятни янада чуқур ҳис этмоқдалар.

Ҳаммамизга маълумки, куни – кеча Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига асосан Навоий кон металлургия комбинатининг 60 йиллиги кенг нишонланди. Соҳа ходимларининг бир гуруҳи юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида тўрт нафар учқудуқликларнинг ҳам борлиги барчамизни қувонтирмоқда.


Шимолий кон бошқармаси директори Золотарев Юрий Петрович – "Дўстлик” ордани, 3-гидрометаллургия заводи директори Ғафуров Қаҳрамон Убайдуллаевич – "Меҳнат шуҳрати” ордени, ҳамда "Шарқий” кони машинист – экскаваторчиси Умар Махаматов ва "Лочин” спорт мажмуаси мураббийи Алишер Шодмоновлар "Шуҳрат” медаллари билан мукофотландилар.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз-нинг юксак унвонлари, орден-медал-ларига сазовор бўлган юртдошларимизни Сизларнинг ва бутун туманимиз аҳолиси номидан самимий табриклайман!

Ишончимиз комилки, бундайэътибор барча учқудуқликлар зиммасига яна бир карра юксак масъулият юклайди ва бу ишончни барчамиз бир бўлиб албатта меҳнатимиз, фидойилигимиз, ватанпарварлигимиз билан оқлаймиз!

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Мамлакатимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, юксак маънавиятли, интеллектуал қобилияти ва самарали меҳнати билан ибрат бўлаётган Сиз азизларни, Сизнинг тимсолингизда бутун туманимиз аҳолисини Бахтимиз қомуси – Конституциянинг 26 йиллиги билан яна бир бор самимий табриклайман.

Сизларга оилавий бахт ва мустаҳкам соғлиқ тилайман!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Озод ва обод диёримизга кўз тегмасин!

Байрам барчамизга муборак бўлсин!

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: