Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда олтин изловчилар учун етарлича ҳудудлар мавжуд

Ўзбекистонда олтин изловчилар учун етарлича ҳудудлар мавжуд

Олтин заҳиралари уч тоннадан ортиқ бўлган ер ости бойликларини ўз ичига олган 590 га майдонни ташкил қиладиган майдон борлиги маълум. Бу ҳақда Spotхабар берди.

Ўзбекистонда олтин изловчилар учун етарли ҳудудлар мавжуд, бу ҳақда Президентнинг қимматбаҳо металларни қазиб олишни легаллаштириш тўғрисидаги қарорига шарҳда «Ўзбекистон 24» телеканали орқали маълум қилинди.

Ушбу олтинни саноат усулида излаб топишнинг имкони йўқ, бу ишни фақат хусусий олтин изловчилар амалга ошириши мумкин.

«Асосан тоғ ҳудудларида 75,5 минг га тахминий участкалар мавжуд бўлиб, ҳаракат қилинган тақдирда катта эҳтимол билан қимматбаҳо металларни излаб топиш мумкин», — дейилади хабарда.

Ўзбекистонда жуда кўп олтин заҳиралари мавжуд бўлган, саноат усулида қазиб олиш имкони жуда паст бўлган ҳудудлар бор. Олтин изловчилар бу ерлардан олтин қазиб олиш ноқонуний эканлигини билса ҳам қазиб олишади.

Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятларининг айрим ҳудудларида бу тизимли характерни касб этган. Олтин изловчилар томонидан қазиб олинган олтин эса ноқонуний тарзда қора бозорга кетади ёки мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилади.

Эндиликда ноқонуний олтин изловчилар қонуний тарзда фаолият юритишлари кутилмоқда — бунинг учун лицензия олиш кифоя. Лицензия онлайн-аукционда сотилади, бошланғич баҳо — 7,5 миллион сўм. Уни 10 кун ичида олиш мумкин. Муддати — уч йил. Бошқа ҳеч қандай ҳужжатлар талаб этилмайди.

Агар топилган олтин яширилгани, техник хавфсизликка амал қилинмаганлиги аниқланса, лицензия бекор қилинади, олтин изловчига эса ушбу фаолият билан шуғулланиш бир йилга тақиқланади.

Қазиб олинган олтинни келишилган нархларда тоғ-металлургия комбинатларига, шунингдек заргарлик компанияларига сотиш мумкин.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: