Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ

Барча жойларда бўлгани каби Шимолий кон бошқармасининг "Шарқий” очиқ усулда қазиб олиш кони меҳнат жамоаси ҳам Навоий кон – металлургия комбинатининг 60 йиллигини меҳнатда юқори натижаларни қайд этган ҳолда нишонладилар.

Байрам муносабати билан ўтказилган тадбирга корхонада ишлаб ҳозирда кексалик гаштини сураётган 20 га собиқ ҳамкасблар ҳам таклиф этилди.

Тантанали тадбирни корхона бошлиғи Қаршиев Шамил Хайруллаевич кириш сўзи билан очиб, барчани байрам билан муборакбод этди.

Тўкин дастурхон атрофига йиғилганларни корхонада узоқ йиллар бош муҳандис бўлиб ишлаган Ўроқов Жаббор Ўроқович Навоий кон – металлургия комбинатининг 60 йиллиги билан самимий қутлаб, юрт равнақи эл фаровонлигига ҳисса қўшаётган аҳил жамоага соғлик - саломатлик, ишларига қут-барака ва ривож тилади.

Бугун "Шарқий” очиқ усулда қазиб олиш конида меҳнат қилаётган 1078 нафар ишчи-ходим ва мутахассислар ўз жамоалари билан ҳақли равишда фахрланадилар. Уларнинг мақсади бир, шиори ягона: "Нафақат ер ости бойликлари – бизнинг бойлигимиз, балки жамоада меҳнат қилаётган ҳар бир инсон биз учун энг катта бойлик! Битмас-туганмас захира!”.

Ана шундай эзгу мақсадни кўзлаган жамоанинг Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтин юлдуз совриндори А. Панин, М.Султагариев, Г.Ҳафизов, У.Махаматов, И.Қўлдошев, Р.Эшназаров, А.Аржанов, К.Мирзаев, Ж.Мамарахимов, М.Бозоров сингари малакали мутахассислари ўз билим ва кўникмаларини иш тажрибаларини ёшларга қунт билан ўргатмоқдалар. Корхона ривожига, режа-топшириқларнинг ортиғи билан адо этилишига салмоқли улуш қўшмоқдалар.

Дарвоқе, 4/1 участкаси экскаватор машинисти Умар Махаматовнинг муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг имзолари билан юксак давлат мукофоти "Шуҳрат” медали билан тақдирлангани бутун жамоани тўлқинлантириб, руҳлантириб юборди. Бу каби эътибор, бу каби эътироф ҳаммамизни янада кўтаринки кайфиятда меҳнат қилишга, маррани баланд олишга ундайди.

Шу билан бирга корхонада узоқ йиллардан бери ишлаб келаётган бош геолог Хайрулла Бандаев Навоий кон – металлургия комбинатининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Шунингдек, ёзнинг жазирама офтобию, қишнинг аёзли изғиринини писанд этмай кўп йиллардан бери самарали меҳнат қилиб келаётган коннинг 6 - бўлим портловчиси Гусеинкулу Гасаналиев, 1- бўлим машинисти Шарипжон Хасанов "НКМК фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди. Ушбу тадбирда мукофотлар ўз эгаларига тантанали топширилди.

Корхонанинг бир гуруҳ меҳнат илғорлари, ёшлар етакчиларига ШКБ фахрий ёрлиғи берилди.

"Учқудуқ” маданият уйи бадиий жамоалари билан корхона фаол ёшлари ҳамкорликда турли танловлар ўтказиб, байрамнинг қизиқарли ва таассуротларга бой тарзда ўтишини таъминладилар. Улар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: