Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқукдуқ" газетаси хабар қилади: ЗАВОДДА БАЙРАМ НИШОНЛАНДИ

"Учқукдуқ" газетаси хабар қилади: ЗАВОДДА БАЙРАМ НИШОНЛАНДИ

Шимолий кон бошқармаси 3-гидрометаллургия заводи жамоаси ҳам НКМК шонли 60 йиллигини меҳнатда яхши кўрсаткичлар билан қарши олдилар.

Байрам муносабати билан заводнинг муҳташам атриумида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда 1-сонли Бирлашган касаба уюшмаси раиси Равшан Гаффоров ҳамда завод директори Каҳрамон Гафуров сўзга чиқиб, меҳнат жамоасини қутлуғ сана билан муборакбод этдилар.

Шу куни тадбирга корхонада ишлаб, пенсияга чиққан Қанағат Отаралиева, Муҳиддин Бўриев, Лина Земсковалар таклиф қилиниб, уларга эсдалик совғалари берилди.

Байрам тадбирини мароқли ўтказиш мақсадида фильтрлаш, қуритиш ва куйдириш цехининг ҳазилкаш, мутойибага ўч йигитларидан таркиб топган "Қувноқлар ва зукколар” жамоаси ижросида "Хафа бўлиш йўқ” деб номланган интермедия намойиш этилди. Улар ижросидаги саҳна кўриниши тадбир иштирокчилари томонидан кулгу ва олқишлар билан кутиб олинди.

Шу куни жамоанинг бир гуруҳ меҳнат илғорлари маъмурият фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: