Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: “ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ – ЯНГИ ЗАМОН БУНЁДКОРЛАРИ” фестивали доирасида ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: “ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ – ЯНГИ ЗАМОН БУНЁДКОРЛАРИ” фестивали доирасида ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Мустақил мамлакатимизда эртамиз эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол инсон бўлиб камол топишлари йўлида амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик.

Учқудуқда ҳам айнан ёшлар учун яратилаётган чексиз имкониятлардан оқилона фойдаланаётган ўғил-қиз борки, мустақил ҳаётда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиши йўлида тинмай изланмоқда. Ана шундай изланувчан, билимга чанқоқ, спортда юқори марраларни забт этаётган ёшларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди.

Туманда тўрт кун давомида бўлиб ўтаётган "Ўзбекистон ёшлари — янги замон бунёдкорлари” фестивали доирасидаги лойиҳаларни ёшларимиз кўтаринки кайфиятда, ҳар бир иштирокчи ўзларининг фаоллигини намойиш этган ҳолда кутиб олмоқдалар.

Ана шундай яна бир лойиҳа "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бугун "Келажак” ёшлар марказида бўлиб ўтди.

Унда тумандаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва ёшлар етакчилари, халқаро ва юртимиз миқёсидаги мусобақалар ғолиблари, иқтидорли ёшлар фаол иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Отабек Тилавовлар озод ва обод юртимизда яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб, эгаллаган билим ва кўникмаларни амалиётга жорий эта олиш етук тажрибали мутахассис бўлишнинг энг биринчи қоидаси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек ёшларга оид давлат дастурида кўзда тутилаётган мақсад ва вазифалар, айни кунларда амалга оширилиши режалаштирилаётган янгиликлар очиқ мулоқотларда баён этилди.

Таълим тизимида олиб борилаётган, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги "Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2925-сонли қарори асосида Учқудуқ ёшларига, аҳолисига берилаётган имтиёзлар ва енгилликлар, тадбиркорлик фаолиятини қандай қилиб амалга ошириш каби мавзулардаги саволларга туман ҳокими ва туман мутасаддилари атрофлича жавоб бериб ўтишди.

Айниқса, туманимиздаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳбоз Бомуродов ногиронларни соғломлаштириш марказини ташкил этиш борадасида фикр-мулоҳазаларини баён этди. Шаҳбознинг ўзи ҳам ногирон бўла туриб бошқа тиббий кўмакка муҳтож инсонлар соғлиги ҳақида қайғуриши таҳсинга сазовор. Туман раҳбари Ш.Бомуродовнинг ташаббуси ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, яқиндан кўмак берилишини билдирди.

"Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёшлар олдида турган муҳим вазифалар яъни ўқиш, билим олиш, дарс машғулотларида тўлиқ иштирок этиш, хуқуқбузарлик ва жиноятчилик каби бебошликлардан ўзини тия билиш сингари кўплаб масалаларда мулоҳазалар ўртага ташланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: