Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Эҳтиётсизлик оқибатлари

Эҳтиётсизлик оқибатлари

 

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида қурилиш ишларини олиб бораётган "Ғолиб Жавоҳир қурилиш монтаж” МЧЖга тегишли вагонда ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин 03:35 да ўраб олиниб, 03:45 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида вагоннинг 24 кв.м. майдонида ички қисми ёниб зарар кўрган ҳамда вагонда маст ҳолда ухлаб ётган, шу корхонанинг 5 нафар ишчиси куйиш жораҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ёнғин вагонда электр иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдириши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эҳтиётсизлик, бепарволик оқибатида ёнғин чиқиши табийдир. Натижада қанчадан-қанча давлат ва халқ мулкига зарар етказилади. Газ, электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш ҳам салбий натижалар билан тугайди. Шундай экан, ҳар бир фуқаро хох иш жойида бўлсин, хох хонадонида, аввало ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қаътий амал қилиши шарт. Ана шундагина кўнгилсиз ходисаларнинг олди олинади.

Ота-оналар фарзандларига бу борада тушунчалар беришлари зарур. Қиш фаслининг совуқ, ёнғин-сочинли кунлари яқинлашиб келаётган шу кунларда болаларни уйда, дала ховлида ёлғиз қолдирмаслик, уларнинг қўлига гугурт бермаслик, газ ва электр асбобларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлиши талаб этилади.

Хурматли ҳамшаҳарлар эл-юрт фаровонлиги халқимиз бойлигидир. Шунинг учун ҳам бежизга «Ўт балосидан асрасин», «Олов-тилсиз ёв» дейишмаган.

Ёнғин содир бўлганида "101” ёки 597-20-01 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

 

 

 

 

ШКБ ЁХБ Ёнғин назорати ва профилактикаси гуруҳи кичик инспектори

                                                     сафдор Алишер Рахманов

                                                      сержант Даврон Асадов
 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: