Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: КОНСТИТУЦИЯ ҲАФТАЛИГИ лойиҳасида!

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: КОНСТИТУЦИЯ ҲАФТАЛИГИ лойиҳасида!

Учқудуқ туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги олдидан "Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ҳамда"Yoshlar – kelajagimiz " давлат дастури тўғрисида”ги фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Бош қомусимизда белгиланган нормаларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишни мақсад қилган ёшлар фестивали кенг қамровли, турли йўналишдаги лойиҳаларни ўзида мужассам этган.

Туманимиздаги кончилик касб-ҳунар коллежида ўтказилган "Конституция ҳафталиги” лойиҳасида Учқудуқ туман Адлия бўлими бошлиғи У.Тўраев, Учқудуқ туман фуқаролик суди раиси Н.Расулов, "Нуроний” жамғармаси Учқудуқ туман бўлими раиси А.Керуенбаев ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учқудуқ туман кенгаши раиси О.Тилавовлар иштирок этдилар.

Улар ўз маърузаларида бахтимиз қомусига айланган Конституциямиз тўғрисида атрофлича маълумот бериб, унда инсон ҳуқуқ ва бурчлари умумэътироф этилган қонун нормаларига мос тарзда тузилгани ва миллий давлатчилигимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтдилар.
Мулоқот эркин-жонли тарзда ўтиб, касб-ҳунар коллежи ўқувчи-ёшларининг фаол иштироки алоҳида аҳамият касб этди.

Ҳа, бу каби тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим ҳисобланади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: