Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ДИЛНОЗА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА 3 ЎРИНГА ЭГАЛИК ҚИЛДИ

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ДИЛНОЗА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА 3 ЎРИНГА ЭГАЛИК ҚИЛДИ

 

Мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятдан унумли фойдаланаётганлар нафақат ота-оналари, яқинлари балки Ўзбекистон учун ҳам муносиб фарзанд бўлмоқдалар.

Жорий йил ноябрь ойида спортнинг Ашихара каратэ туридан Қозоғистон Республикасининг Ақтау вилоятида ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда учқудуқлик ёш спортчилар ҳам иштирок этиб қайтишди.

Уч кун давом ўтган мусобақаларда Севдиёр Сулаймонов, Дилшода Жўрабоевалар мамлакат терма жамоаси таркибида гиламга тушдилар.Учқудуқ туманидаги 10 – умумий ўрта таълим мактабининг 7 – синф ўқувчиси Дилшода Жўрабоева биринчи, иккинчи ва учинчи босқич саралаш мусобақаларидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалга етиб келди.

Беллашувларга бой тарзда кечган ярим финал ва финал босқичларида Дилшода Жўрабоева фахрли учинчи ўринга сазовор бўлди.Туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида фаолият юритаётган Ғиёс Абдураимов мураббийлигидаги Ашихара каратэ спорт тўгарагига 2 йилдан бери қатнаётган Дилшода қизимиз шу қисқа фурсатларда юқори кўрсаткичларни қўлга киритмоқда.Жумладан, жорий йил бошида Тошкентда ўтказилган Евроосиё очиқ чемпионатида иккинчи ўринга эгалик қилди.

Дарвоқе, спортчи қизимиз Дилнозанинг отаси Шуҳрат Ҳусанов Шимолий кон бошқармаси Автомобиль транспорт бошқармасида ҳайдовчи бўлиб ишлайди. Онаси Санобар Ҳусанова эса уй бекаси. Бу оилада 3 қиз ва 1 ўғил вояга етмоқда. Уларнинг барчаси спортнинг бирор бир тури билан мунтазам шуғулланадилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: