Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

101 – ХАБАР КИЛАДИ.

Шимолий кон бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг шаҳар аҳолисиҳамда ташкилот, корхона ва муассасаларининг раҳбарларигаМУРОЖААТНОМАСИАзиз ҳамшаҳарлар! Об-ҳавонинг совиб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда айрим фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин.Уларни олдини олиш мақсадида, газ ва электр ускуналаридан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишингизни сўраймиз;

Қўлбола ва носоз газ ва электр иситиш мосларидан фойдаланманг;

Иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсияси ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;

Иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи маҳсулотларни сақламанг ;

Мабодо газ ҳидини сезсангиз чироқ ва учқун чиқарувчи мосламаларидан асло фойдаланманг дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўринг ва бу хақида газ хизматига хабар беринг;Иситиш печлари ва уларни мўриларини созлигига эътибор беринг;

 Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз, ўзингиз ва яқинларингизниҳамда уй-жойингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз.

 С.С.Саматов, ШКБ ЁХБ ЁН ва ПГ инспектори лейтенант,

                                                                                Ф.Б.Улуғов, ШКБ ЁХБ ЁН ва ПГ кичик инспектори сафдор.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: