Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / УЧҚУДУҚЛИК КОНЧИЛАР ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ

УЧҚУДУҚЛИК КОНЧИЛАР ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ

Жорий йилнинг 23 ноябр куни "Фарҳод” маданият саройида Навоий кон-металлургия комбинати ва Навоий шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллиги муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди. Тантанада Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси жамоаси ва Навоий шаҳар аҳлига йўллаган байрам табригини Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди. Президентимизнинг "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва Навоий шаҳрининг 60 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқариш илғорлари ва жамоатчилик фаолларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги”ги фармонига мувофиқ фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган бир гуруҳ кончилик саноати вакилларига мукофотлар топширилди.

Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, мураккаб иш ва иқлим шароитларида ер ости бойликларини самарали ўзлаштириш, тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш, янги саноат корхоналарини ташкил этиш борасидаги улкан хизматлари, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдек захматли меҳнатлари учун

Золотарёв Юрий Петрович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Шимолий кон бошқармаси директории «Дўстлик» ордени билан

Гафуров Кахрамон Убайдуллаевич - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Шимолий кон бошқармаси 3-Гидрометаллургия заводи директори«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Махаматов Умар Усмонкулович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Шимолий кон бошқармаси «Шарқий» очиқ усулда қазиб олиш кони экскаватор машинисти,

Шодмонов Алишер Облоқулович - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасига қарашли «Лочин» спорт мажмуасининг дзюдо бўйича мураббийси«Шуҳрат» медали билан тақдирланишди.

Унвонлар муборак бўлсин!

 
 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: