Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЮРТ ТИНЧЛИГИ, ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ВА ВАТАН РАВНАҚИ ЙЎЛИДА – хизмат қилиш олий саодат!

ЮРТ ТИНЧЛИГИ, ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ВА ВАТАН РАВНАҚИ ЙЎЛИДА – хизмат қилиш олий саодат!

Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг Навоий кон – металлургия комбинати ташкил этилганлигининг шонли 60 йиллиги муносабати билан соҳа ходимларига байрам табриги!

Ассалому алайкум қадрли учқудуқликлар!

Туманимиз меҳмонлари!

Мамлакатимиз саноатининг фахри, байроқдори бўлган "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ташкил этилганлигига 60 йил тўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси меҳнат жамоаларини, соҳа фидоийларини чин дилдан муборакбод этаман!

Айтиш жоизки, бугун улкан ишлаб чиқариш ресурсларига эга комбинатда техник ва технологик модернизация жараёнлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида корхона жаҳон бозорида кучли ўнликдан муносиб ўрин эгаллаган.

Ўзбекистонда аниқланган қимматбаҳо қазилма бойликлар захирасининг 85 фоизи Навоий кон-металлургия комбинати ҳиссасига тўғри келади. Шу боис, комбинатни ҳақли равишда мамлакатимиз тоғ-кон саноатининг байроқдори, дейиш мумкин.

Бугун мамлакат кон-металлургия саноатининг пешқадамларидан бўлган Навоий кон-металлургия комбинатига бешик вазифасини ўтаган – Учқудуқ билан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурлансак, арзийди.

Ҳа, Навоий кон-металлургия комбинатининг ташкил этилиши Учқудуқдан бошланган, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз!

Азиз соҳа фидойилари!

Тадбир иштирокчилари!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси иблан 2017-2026 йилларда комбинатда 27 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. 5–гидрометаллургия заводи эса уларнинг энг муҳимларидан биридир. Умумий қиймати 396 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳа йилига 5 миллион тонна рудани қайта ишлаш ва 5 минг 300 га яқин иш ўринларини яратиш имконини беради.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 январдаги қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларга мўлжалланган минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурига мувофиқ, 3-гидромеллургия заводида бугунги кунда қаттиқ рудалардан олтинни ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш юзасидан инвестицион дастурни амалга ошириш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Мазкур лойиҳа фойдаланишга топширилиши билан 150 га яқин янги иш ўрни яратилади.

Комбинат олимлари ва мутахассислари мураккаб таркибли, қайта ишлаш қийин бўлган рудалардан олтин ажратиб олишнинг янги технологиясини яратганликлари учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг "Энг яхши ихтирочи” олтин медалига сазовор бўлдилар.

Лойиҳа Ўзбекистон Қаҳрамони, комбинат бош директори Санакулов Кувондик Санакулович раҳбарлигида муҳим ихтирони яратиб, Ўзбекистон шуҳратини оламга ёйган ҳамюртларимизнинг номларини ифтихор билан таъкидлаб ўтсак арзийди.

Улар орасида Шимолий кон бошқармаси директори Золотарёв Юрий Петрович, бош технолог Улуғбек Эргашев, 3-гидрометаллургия заводи бош муҳандисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари Маҳмуд Жумаев, бош муҳандис Шуҳрат Нарбадаловларнинг ҳам борлиги биз учқудуқликларга катта ғурур ва ифтихор бағишлайди. Шубҳа, йўқки, Навоий кон-металлургия комбинатининг жаҳонда бу каби юксак эътироф этилиши барчамизни беҳад қувонтиради ва эртанги кунга бўлган ишончимизни янада оширади.

Қадрли учқудуқликлар!

Бундан 60 йил муқаддам ер ости бойликларини қазиб олиш базаси ҳисобланган ушбу ҳудуд, айни пайтда йирик саноат марказига айланиб бораётир. Катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари, замонавий маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилмоқда. Энг муҳими бугун дўстликнинг намунаси амалда ўз исботини топган жамоа – Навоий кон-металлургия комбинати мамлакат истиқлолини мустаҳкамлаш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда.

Бугунги дориломон кунларимизга шукроналик ҳисси билан меҳнат қилаётган ҲУРРИЯТ, деб аталмиш муқаддас неъматни кўз қорачиғидек асраш, уни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва боқийлигини таъминлашга муносиб улуш қўшаётган учқудуқлик саноатчиларга мустаҳкам соғлик, оилаларига тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат тилайман!

Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: