Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ЙЎЛ ҚОИДАНИ ЁҚТИРАДИ!

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ЙЎЛ ҚОИДАНИ ЁҚТИРАДИ!

Ҳар биримиз истаймизми, йўқми деярли кунда-кунора йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз. Йўл эса қоидаларга амал қилганларни ёқтиради. Йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланиш ҳар биримизнинг ҳаётимиз ва соғлигимиз гаровидир.

Ушбу қоидаларга амал қилмасдан ҳаракатланиш эса йўл транспорт ҳодисалари содир бўлишига, бунинг натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига зарар етишига сабаб бўлади.

Бу ҳақиқатни яхши англаб етмаган "Р” бошқарувидаги автомашинасини Учқудуқ туманидаги тартибга солинмаган чорраҳага иккинчи даражали йўлдан бошқариб келаётиб асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган "О” бошқарувидаги автомашинага йўл бермаслиги оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлишига сабабчи бўлди.

Бунинг натижасида эса асосий йўлдан автомашинасини бошқариб келаётган "О” тан жароҳати олиб, унга тегишли бўлган автотранспорт воситасига зарар етказилган.

Ваҳоланки, "Р”нинг ҳаракатланиш йўналишига "йўл беринг” белгиси ўрнатилган бўлиб, ушбу белги ҳайдовчи ўзига нисбатан имтиёзи бўлган асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳаракат йўналиши ёки тезлигини ўзгартиришга мажбур этиши мумкин бўлган ҳолларда ҳаракатни давом эттирмаслигини ёки бошламаслигини, бирор-бир манёвр бажарилиши мумкин эмаслигини билдиради.

Иккинчи даражали йўлдан яқинлашиб келаётган автотранспорт воситасига уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар йўл бериши кераклиги тўғрисидаги қоида эса ҳаммамизга бирдек маълум.

Ҳайдовчи "Р” ушбу қоидаларга амал қилмасдан автотранспорт воситасини бошқарганлиги натижасида юқоридаги каби салбий ҳолатлар келиб чиққани ачинарли, ҳол албатта.

Чунки, йўл транспорт ҳодисаси содир этган "Р” га нисбатан Учқудуқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаро "Р” содир этган йўл транспорт ҳодисаси натижасида "О”нинг тан жароҳати олишига ва унинг автотранспорт воситасига зарар етишига сабабчи бўлганлиги учун одил суд томонидан унга қонуний чора кўрилиши тайин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: