Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: СЎНГГИ ПУШАЙМОН...

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: СЎНГГИ ПУШАЙМОН...

Муқаддам бир неча маротаба жиноят кодексининг турли моддалари билан судланиб ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармаган О.Жаниев (исми шарифи ўзгартирилган) жорий йилнинг 4 июлида Зарафшон шаҳар суди ҳукмига кўра, жарима жазосига тортилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 226 - моддаси, 1 - қисми билан айбдор деб топилган О.Жаниевга 3444800 миқдорида жарима жазоси тайинланган. Бироқ, қонунда белгиланган муддат ўтган бўлса-да, мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими мутасаддилари томонидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан жаримани қасддан тўламасдан келган.

Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 32-1 моддасига кўра, 18 октябрда мажбурий ижро бюроси томонидан О.Жаниевнинг жарима тариқасидаги жиноий жазосини, жазонинг бошқа турига алмаштириш юзасидан жиноят ишлари бўйича туман судига тақдимнома киритилди.

Куни-кеча мажбурий ижро бюроси туман бўлими биносида жиноят ишлари бўйича туман судининг сайёр суд мажлиси ўтказилиб, маҳкум О.Жаниевга нисбатан суд ҳукми билан тайинланган 3444800 сўм миқдоридаги жарима жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. У суд залидан қамоққа олинди.

Суд ҳукмига итоат этмай юрган О.Жаниев, халқимизнинг: "Сўнгги пушаймон, ўзингга душман” иборасини эшитмаган кўринади. Акс ҳолда, бугун пушаймонликдан "ер чизиб” ўтирмаган бўларди?!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: