Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: КИТОБ ЭНГ ЯХШИ ДЎСТ!

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: КИТОБ ЭНГ ЯХШИ ДЎСТ!

Китоб – ёшларни маънавий камолотга етакловчи восита, илм дурдоналарини авлодларга етказувчи бебаҳо бойлик. Мамлакатимизда масаланинг ана шу муҳим жиҳатлари эътиборга олиниб, китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси, оилаларда китобхонлик маданиятини ошириш бўйича бир нечта ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Шу боис, ҳар бир хонадонда, ўқув даргоҳларида ҳатто корхона-ташкилотларда ҳам китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куни-кеча Учқудуқ туман Баркамол авлод марказида янгидан кутубхона ташкил қилиниб, 3000 дона китоблар келтирилди. Адабиётларни кўздан кечирар эканмиз, ўзбек адибларидан ташқари жаҳон адабиёти дурдоналари ҳамда болалар адабиёти вакилларининг мумтоз асарлари ҳам китоб жавонларидан ўрин олган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхабоевнинг "Сариқ девни миниб”, "Сариқ девнинг ўлими”, Ўткир Хошимовнинг "Тушда кечган умрлар”, Рустам Жабборовнинг "Жаҳолат”, Жалолиддин Румийнинг "Етти мажлис”, Фахриддин Замоннинг "Кўсем” асарлари шулар жумласидандир.

Дарҳақиқат, китоб мутолааси кишини ҳамиша эзгуликка ундайди, зиё ва маърифатга ошно этади. Азиз ёшлар, Баркамол авлод марказида ташкил этилган кутубхонага келиб, ўзингиз севган адиблар китобларидан ўқиб билимингиз ва тасавурингизни бойитинг!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: