Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқда манғитлар даври тангаси топилди

Учқудуқда манғитлар даври тангаси топилди

Мана олтмиш йилдирки Шимолий Кон Бошқармаси нафақат уран балки, бошқа нодир металларни етказиб бераётган мамлакатнинг гигант корхоналаридан бири ҳисобланади.

Яқинда корхонада ўтказилган корхонага тегишли бўлган товар моддий бойликларни ҳисобга олиш текширишлари жараёнида Моддий таъминот базасида 19-20 асрга тегишли заргарлик буюмлари топилди.

– Бу заргарлик буюмлари бир пайтлар корхонага ихтиёрий равишда рангли металл парчалари сифатида топширилган –дейди ШКБ махфийлик ва тартибот бўлими муҳандиси Улуғбек Собиров. Ундаги Заргарлик буюмлари қийматини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бўлимига юборилган эди. Яқинда вазирликдан хушхабар келди Улар хулосасига кўра, топилган заргарлик буюмлари бадиий ва этнографик аҳамиятга эга. Уларнинг энг кадимгиси манғитлар тангаси бўлиб у 1885-1910 йилларда Бухорода ҳукмронлик қилинган Абдулаҳадхон даврида зарб қилинган ва танганинг ёши қарийб 130 йилни ташкил этади.

Бундай нодир топилмалар  НКМК 60 ёшли тўйига  тўёна ШКБ раҳбарияти томонидан НКМК музейига топширилди.
 
ШКБ Ахборот Хизмати 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: