Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

НКМК бугун 60 ЁШДА

20 асрнинг ўрталарига келиб Қизилқумнинг бе поён ҳудудларида асрлар давомида ўзлатирилмай ётган ерости бойликларини тадқиқ қилиш ва қазиб олиш ишлари бошлаб юборилди. Бу тадқиқотлар натижасида 1958 йилда Учқудуқда топилган уран заҳираларини қазиб олиш ва қайта ишлаш учун Навоий кон-металларгия комбинати ташкил этилди. Бугунги кунда НКМКдай йирик корхона давлатимиз иқтисодий иқтисодий қудратини мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллайди. Отин ва уран ишлаб чиқариш бўйича НКМК дунёдаги етакчи компаниялар ўнталигига киради. Ана шундай гигант корхона шу кунларда ўзининг 60 ёшли тўйини нишонламоқда. Пойдевори қўйилган Учқудуқда ҳам бу шодиёналар кенг нишонланмоқда.

"Учқудуқ” маданият саройида НКМК 60 йиллигига бағишланган тантанли байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Шимолий кон бошқармасида узоқ йиллар меҳнат қилган, иқтисодиётимизни юксалишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган кўплаб ишчи-ходимлар эсталик соввғалар билан тақдирланишди.

Инсонлар –бу Қизилқум ерининг энг асосий бойлиги, Навоий кон-металлургия комбинатининг олтин заҳираси. Комбинатнинг ижтимоий сиёсати меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашга, меҳнаткашларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган ва бу ҳудудий ривожланиш ҳамда ижтимоий барқарорликка салмоқли ҳисса қўшиш имконини беради. ШКБд меҳнат қилаётган 10 мингдан ошиқ кончилар учун "Учқудуқ” маданият саройи хонанда ва созандали ижросида тайёрланган байрам гулдастаси тақдим этилди.

 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: