Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ШКБнинг энг яхши етакчилари аниқланди

ШКБнинг энг яхши етакчилари аниқланди

Навоий кон металлургия комбинатининг 2018 йил 14 мартдаги 225-сонли ва Шимолий кон-бошқармасининг 2018 йил 2 апрелдаги 610-сонли буйруқларини ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 1 ноябрь куни 2018-йилнинг "Энг яхши жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган бошланғич ташкилот етакчиси” номинацияси бўйича танлов ўтказилди. Навоий кон-металлургия комбинати "Ўзбекистон Ёшлар иттифоки” Шимолий Кон Бошқармаси бўлинмаларининг 25 нафар бошланғич ташкилот етакчилари ўзларининг 9 ой давомида амалга оширган ишлари тўғрисида маълумотларини комиссия аъзоларига такдим этишди. Қизғин баҳс мунозара тарзида давом этган танлов наътижаларига кўра, комиссия аъзолари томонидан "Йилнинг энг яхши жамоатчилик асосида фаолият юритувчи бошлангич ташкилот етакчиси”, номинациясига 3-сонли Гидрометаллургия заводи етакчиси Жабборова Матлуба Қамбаралиевна, Геотехнология кони етакчиси Ниязов Алишер Хамзаевич, Уй-жой коммунал хўжалиги етакчиси Пўлатова Нилуфар Элмуродовна, 1-сонли Автокорхона етакчиси Ҳайдаров Музаффар Самадович, Сулфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи етакчиси Махкамов Фаррух Абдурахмонович, Алоҳида ҳарбийлаштирилган тоғ – кон қутқарув қисми етакчиси Саралтаев Тимур Асқаровичлар, лойиқ топилди. Шимолий кон бошқармаси директори Золотарёв Юрий Петрович томонидан диплом, фахрий ёрлиқ, пул мукофотлари ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 

Фаррух Абдимўминов

Шимолий кон бошқармаси

"Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти етакчиси 

 

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: