Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда никоҳ ёши оширилиши мумкин

Ўзбекистонда никоҳ ёши оширилиши мумкин

Келажакда Ўзбекистонда никоҳ ёши қизлар ва йигитлар учун - 18 ёш деб белгиланиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматованинг ЎзАгахабарқилди.

"Ўзбекистонда оилаларнинг бузилишининг бирламчи сабаби моддий қийинчиликлар эмас - оиладаги тарбия ва икки ёшнинг ахлоқидир. Шунингдек, эрта турмушнинг салбий оқибатлари тарғиб этилишига қарамай, баъзи вилоятларда қизлар 16 ёшдан турмушга берилмоқда", -дейди Мукаррам Нурматова.

Ушбу муносабат билан, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, никоҳ ёшини катталаштириш бўйича ўз тавсияларини берган. Қўмита никоҳ қуриш учун рухсат этилган энг кичик ёш йигит ва қизлар учун бирдек, 18 этиб белгиланиши таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда оила қуришнинг энг кичик ёши йигитлар учун 18, қизлар учун 17 этиб белгиланган. Статистика бўйича Ўзбекистонда 7 миллиондан ортиқ оилалар мавжуд, аҳолининг 98 %дан ортиғи оилаларда истиқомат қилади.

 Интернет материаллари асосида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: