Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда янги партия тузилди

Ўзбекистонда янги партия тузилди

14 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро савдо марказида экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экоҳаракат матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда экологик сиёсий партиянинг таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, унинг аъзолар таркибини шакллантириш ҳамда таъсис съездини чақириш вазифаларини амалга оширувчи ташкилий қўмитани тузиш, шунингдек, ташкилий қўмитанинг таркиби, раҳбари, жойлашган манзили ва таъсис сеъздини чақириш муддати масалалари муҳокама қилинди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, ташаббускорлар томонидан бир овоздан Ўзбекистон фуқароларининг бугунги ва келажак авлодларини қулай шароитда яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилиш, барқарор ривожланиш мақсадларида иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва фуқаролар саломатлигини сақлашга йўналтирилган тизимли ўзгаришларга жамиятнинг барча кучларини бирлаштиришга даъват қиладиган сиёсий куч — экологик сиёсий партия тузиш таклифи маъқулланди.

Шунингдек, мажлисда атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ҳайрихоҳ бўлган кенг жамоатчилик вакилларидан ташкил топган экологик сиёсий партия тузиш бўйича Ташкилий қўмита шакллантирилди. Ташкилий қўмитага партияни ташкил этиш «йўл харитаси»ни, таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий жараёнларни амалга ошириш вазифалари юклатилди.

Муҳокамлардан, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг йиғилиш иштирокчилари томонидан партияни «Ўзбекистон экологик партияси» деб номлаш юзасидан қарор қабул қилинди.

 Интернет материаллари асосида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: