Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Хусусий тиббиёт муассасалари кимларга бепул тиббий хизматлар кўрсатади?

Хусусий тиббиёт муассасалари кимларга бепул тиббий хизматлар кўрсатади?

Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) баъзи шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.

Адлия вазирлиги телеграм-каналихабарига кўра, улар қуйидагилардир:

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;

ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида меҳнат қилганлар.

Интернет материаллари асосида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: