Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Япониядаги компания ходимларига соғлом уйқу учун пул тўланади

Япониядаги компания ходимларига соғлом уйқу учун пул тўланади

Япониянинг CRAZY компанияси ўз ходимларига тўғри уйқу режими учун пул тўлашга қарор қилди. Агар ходим ҳафтасига камида беш кун давомида олти соатдан ортиқ ухласа, шундай йўл тутилади. Ташкилот матбуот хизмати вакили Мия Горай шу ҳақида хабар берди.

Горайнинг сўзларига кўра, бир балл бир иенга тенг.

Беш кунлик давомий уйқу учун ходим 500 балл ёки иен олади.

Агар ходим ҳафта давомида олти соатдан ортиқ ухлайдиган бўлса, у ҳолда бирйўла минг баллга эга бўлади.

Бир ой давомида соғлом уйқу режимига риоя қилишда давом этган ходимларга эса 1 минг иен қўшимча бонус тўланади. Бир ойда қўшимча 5 минг иен (50 доллар атрофида) ишлаб олиш имкони бор. Пулларни корпоратив кафеда сарфлаш мумкин. Келгусида компания балларни пулларга айлантиришни режалаштирмоқда.

Тизим уяли телефондаги илова ҳисобига ишлайди, дея изоҳлайди компания вакили. У ҳатто кичик ҳаракатларни ҳам қайд этади. Агар инсон ўрнига ётса-ю лекин ухламаса, бу вақт уйқуга сарфланган ҳисобланмайди. Барча маълумотлар компания бошқарув марказига йўлланади ва у ерда баллар ҳисобланади.

Компания ишчиларига шунингдек соғлом овқатланиш ишланмаларини инобатга олиб тайёрланган бепул ланч тақдим этилади.

CRAZY компаниясига 2012 йилда асос солинган ва у тўйларни ташкил қилишга ихтисослашган.

Интернет материаллари асосида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: