Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Фарзандингиз ақлли ва бахтли бўлишини истасангиз, уни эртароқ ухлашга ётқизинг

Фарзандингиз ақлли ва бахтли бўлишини истасангиз, уни эртароқ ухлашга ётқизинг

Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши, энг ақлли ва энг бахтли бўлишини истайди. Боланинг соғлом, ақлли, хотиржам бўлишини ҳамда тезроқ ривожланишини хоҳласангиз, унда ушбу мақола сизлар учун.

Сиз фарзандингизни кўчадан, зиёфатлардан, концертлардан эрта чақириб олиб, уларни тезроқ ухлашга ётқизадиган ота-оналар сирасига кирасизми? Эҳтимол, атрофдагилар сизга "Нима учун болани ўз ҳолига қўймайсан?”, "Намунча эрта олиб кетдинг?” қабилида саволлар беришар. Бунга эътибор бермай, қатъий жавоб беринг: "Шундай бўлиши керак”.

Нима учун деган саволларга олимлар аниқ жавобни беришди: уларнинг фикрича, болани ўз вақтида ухлашга ётқизиш кўплаб устунликларга эга.

Агар болаларни эртароқ ухлашга ётқизилса, бу уларнинг жисмоний, руҳий ва ақлий ривожланиши учун фойдали бўлар экан.

Бундай кун тартиби ота-оналарга ҳам ёқиб тушиши, шубҳасиз. Болаларни ухлатиб, диванга ўтириб, бирорта ўзингизга ёққан фильмни томоша қилишнинг ҳам гашти бор, ахир.

Ухлашга эрта ётқизишнинг устунликлари ҳақида сўз юритишдан аввал қуйидагиларга диққат қилиш керак:

1. Баъзи оилаларга бундай кун тартиби мутлақо тўғри келмайди.

2. Бундай кун тартибига мажбурлаш нотўғри, чунки ҳар бир ота-она қандай йўл тутса, фарзандига яхшироқ бўлишини билади.

Кун тартибини ўзгартиришнинг нима кераги бор

Энг аввало шуни таъкидлаш жоизки, аксарият болалар етарлича ухлашмайди. АҚШда ўтказилган сўровномага кўра, 11 ёшгача бўлган болаларнинг 30 фоизи ҳамда ўсмирларнинг ярмидан кўпи керагидан камроқ ухлашар экан. Эртароқ ётишни тавсия қилувчи экспертларни эса ҳеч ким эшитгиси келмайди.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, фарзандингизнинг ухлашга ётадиган вақти уйқунинг давомийлиги билан узвий боғлиқ. Бу оддий боғлиқлик эмас. Агар бола 20 дақиқага эртароқ ухлашга ётса, бу унинг 20 дақиқа кўпроқ ухлашидан далолат бермайди. Йўқ, кеч ухлашга ётадиган болаларнинг уйқуга кетиши қийин бўлади ҳамда ярим кечаси уйғониб кетишади, бу эса уйқунинг етишмовчилигини кафолатлайди.

Тадқиқотчилар 7-11 ёшли болаларнинг ота-оналаридан фарзандларини беш кун давомида бир соатга эртароқ ухлашга ётқизишни сўрашганида, уларнинг ўртача 27 дақиқа кўпроқ ухлашгани маълум бўлган.

Бироқ бу ҳаммаси эмас. Мактаб ўқитувчиларининг қайд этишларича, тажриба ўтказилаётган ўқувчилар тадқиқот давомида одатдагидек жаҳлдор ва нотинч бўлишмаган. Яна бир тадқиқотга кўра, ухлашга бир соат эрта ётган 8-12 ёшдаги болаларнинг хотираси яхшиланиб, диққати жамланган.

Шунингдек ухлашга эрта ётиш болалардаги ғазабни камайтириш, ижтимоий муносабатларни яхшилашда ёрдам беради, таянч-ҳаракат тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Яхши дам олган болалар кам ухлайдиганларга қараганда ўзларини бошқача тутишади. Ухлашга эртароқ ётиш ўсмирларга ҳам фойда келтиради.

Олимларнинг аниқлашича, соат 22:00да ухлашга ётган ўсмирларда депрессияга мойиллик 24 фоизга кам бўлганлиги маълум бўлган.

Тадқиқот ўтказилаётган болаларнинг дунёқараши ва ўзини қандай ҳис қилиши фақат уйқуга боғлиқ эмас, албатта. Бунда ўсмирнинг ҳаёт тарзи, ота-онаси билан муносабати ҳамда руҳияти муҳим ўрин тутади.

Ҳа, айтганча, дам олиш кунлари кўп ухлаш ҳам соғлиқ учун зарар.

Тадқиқотларнинг натижасига кўра, ўсмирлар шанба ва якшанба кунлари қанча кўп ухлашса, диққатни жамловчи тестларда шунча кўп хатоликларга йўл қўйишган.

Уйқунинг давомийлиги ва моддалар алмашинуви ўртасида ҳам қизиқ боғлиқлик мавжуд. Олимларнинг маълум қилишларича, етарлича ухламайдиган кишилар ортиқча вазн тўплашга кўпроқ мойил бўлишар экан.

Интернет материаллари асосида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: