Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ ОШАДИ

ЖАРИМАЛАР МИҚДОРИ ОШАДИ

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, эндиликдатранспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари (илгари икки баравар) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрорий содир этилса, энг кам ишҳақининг тўрт баравари (илгари уч баравар) миқдорида жарима солинади ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этилади.

Маст ҳолда транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиниши билан биргаликда энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима ҳам тўлайди.

Худди шундай транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан транспортни маст ҳолда бошқариш энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида (илгари ўттиз баравар) жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга(илгари кўпи билан ўн беш суткагача) маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Маст шахсга транспортни бошқаришни топширган шахс эса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача маҳрум бўлади.

Бундан ташқари, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима ҳам тўлайди (илгари 15 бараваригача жарима солинарди ёки икки йилдан уч йилгача муддатга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинар эди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: