Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БОШ ПРОКУРАТУРА ҲУЗУРИДАГИ ИНСПЕКЦИЯ: қишлоқ хўжалиги ривожида янги даврни бошлаб беради

БОШ ПРОКУРАТУРА ҲУЗУРИДАГИ ИНСПЕКЦИЯ: қишлоқ хўжалиги ривожида янги даврни бошлаб беради

Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори том маънода мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, назорат қилиш бу борадаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Қарор асосида 2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари билан шуғулланувчи 6 та давлат корхонаси тугатилиб, уларнинг ўрнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил қилинди. Қарор ижросига мувофиқ, инспекция тугатилаётган корхоналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида тугатилган олтита йирик ташкилот ва муассасалар вазифалари бир ташкилот зиммасига юкланиши соҳада иш самарадорлигининг ошишига ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилган инспекциянинг асосий вазифалари этиб қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолати, пахта ва дон экинларининг уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини давлат буюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ ҳажмларда шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъий назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси миқдорининг ҳисобини юритади. Қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш, сақлаш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади.

Мазкур техникаларни рўйхатдан ўтказади, давлат рақами белгилари ва техник паспортларни беради. Тракторчи-машинист гувоҳномасини ва огоҳлантириш талонларини бериш учун имтиҳонлар олади, йиллик техник кўрикдан ўтказади.

Бундан ташқари ушбу қарор билан тасдиқланган низомда инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳам белгилаб берилган. Жумладан, қишлоқ хўжалиги ерларидан нооқилона фойдаланиш ва уларни қўриқлаш, сув ресурслари исрофгарчилиги, минерал ўғитларни, ёнилғи-мойлаш материалларини ўғирлаш, гидротехника, мелиорация иншоотларидан ва қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланишда хўжасизлик ҳолатларини аниқлаш.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритувини амалга ошириш, Инспекция ваколатига юклатилган ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш вазифалари белгилаб берилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: