Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ!

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ!

Фуқароларнинг бахтли, фаровон ҳаёт кечиришини кафолатлаш, ҳуқуқ ҳамда эркинликларини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишиларидан бири саналади. Бугун юртдошларимиз барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, аҳоли учун муносиб турмуш тарзини яратиш, соғлигини муҳофаза қилиш борасида қилинаётган эзгу ва хайрли ишлар натижасини ўзларининг кундалик турмуши мисолида яққол ҳис этмоқда.

 

Тизимда ушбу йўналишдаги фаолият изчиллик билан давом этаётганлиги эса аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантиришда асосий омил бўлиб хизмат қилаётир.

Биргина, Учқудуқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, туман тиббиёт бирлашмаси 29499 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Таркибий тузилмасига 80 ўринли марказий касалхона, 125 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника, тез ёрдам, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлимлари, 25 қатновга мўлжалланган 7 та қишлоқ врачлик пункти ҳамда 6 та ФАП фаолият олиб боради.

Марказий шифохона 10 ўринли юқумли касалликлар, 20 ўринли ички касалликлар, 10 ўринли жарроҳлик, 10 ўринли болалар, 12 ўринли ҳомиладорлар хасталиги ва гинекология бўлими, 8 ўринли шошилинч ёрдам, 10 ўринли туғруқхона, 6 ўринли реанимация бўлимлари ҳамда бир вақтнинг ўзида 100 нафар беморга хизмат кўрсатадиган ошхона кечаю – кундуз аҳоли саломатлигини сақлашга хизмат қилаётир.

53 нафар олий маълумотли шифокорлар, 310 нафар ўрта тиббий ходимлар туман аҳолиси соғлигини мустаҳкамлашда, профилактика ва тарғибот ишларини олиб боришда камарбаста.

Сўнгги икки йил давомида Президентимиз томонидан тиббиёт соҳасини ривожлантириш, соҳани тубдан ислоҳ қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада яхшилаш, халқимизни тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш – барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир.

Ана шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 3500 нафар бемор соғлигини тиклаган. Жумладан, жарроҳлик бўлимида 300 дан ортиқ режали ва шошилинч жарроҳлик амалиётлари бажарилди. Йил бошида, яъни 30 январь куни оналарнинг кўпдан кутган орзуси барча қулайликларга эга, энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар билан жиҳозланган туғруқхона бўлими биринчи туғруқни қабул қилди.

Шундан бери 470 нафар она соғ-саломат фарзандини дунёга келтириб, чақалоғини бағрига босиб, туғруқхонадан чиққан.

Тез ёрдам бўлимида 2 та тез ёрдам бригадаси аҳолига хизмат кўрсатади. Улар томонидан 10796 та чақириққа хизмат кўрсатилган бўлиб, ҳар бир чақириқ учун 3250 сўм миқдорида дори-дармон сарфланган. 63 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланган.

Тумандаги 7 та ҚВП да 7 та санитар автотранспорт воситаси аҳолига тез тиббий хизмат кўрсатади.

Жорий йил март ойида муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг аҳоли билан учрашувида билдирилган таклифга асосан УАЗ русумли 3 та янги автотаранспорт воситаси берилди. Ҳозирда ушбу техникалар Узунқудуқ, Кўкаяз, Қулқудуқ аҳолисига хизмат кўрсатаётир.

Кўп тармоқли туман поликлиникасига 23613 нафар аҳоли соғлигини сақлашдек муҳим вазифа юклатилган. Бу ерда ишлаётганларнинг 41 нафари олий маълумотли врач, 7 нафари умумий амалиёт шифокори, 102 нафари ҳамшира, 54 нафари эса умумий амалиёт ҳамширалари ҳисобланади.

Бугунги кунгача 10735 нафар туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 4255 нафар аёлда экстрогинетал касалликлар аниқланган. Шулардан 3724 нафар туғиш ёшидаги аёллар амбулатор, 346 нафари эса стационар шароитида даволанган.

Шунингдек, 0-18 ёшгача бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 368 нафарида камқонлик аниқланиб, соғломлаштирилди.

Олис овуллар аҳолисига қулайликлар яратиш, у ерда фаолият юритаётган шифокорларни ижтимоийқўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар кўлами йил сайин кенгайтирилмоқда. Ўтган йил охирида Узунқудуқ, жорий йилда Қулқудуқ, Мингбулоқ ва Шалхар ҚВП шифокорлари учун хизмат уйларининг қурилиб, фойдаланишга топширилгани фикримиз далилидир. Албатта, шифокор уйларинингқишлоқ врачлик пункти билан ёнма-ён жойлашгани, овуллар аҳолисига туну-кун тиббий хизмат кўрсатишда қулайликлар яратмоқда.

Кейинги йил режаларимиз янада баланд. Туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг Б блоги қурилишини якунига етказиб, бу ерга 20 ўринга мўлжалланган терапия ва тез тиббий ёрдам бўлимларини жойлаштиришни мақсад қилганмиз. Мазкур бинода маъмурият ҳам ўрин эгаллайди. Шу билан бир қаторда кўп тармоқли туман поликлиникасини мукаммал таъмирдан чиқариш, акушер-гинеколог, неонатолог, реаниматолог сингари мутахассис врачлар етишмовчилигини бартараф этиш асосий вазифаларимиздандир.

Куни кеча мамлакатимиз тиббиёт ходимлари ўзларининг касб байрамини нишонладилар. Фурсатдан фойдаланиб, инсонлар соғлигига ўзларини масъул деб билган беморлар қалбига нур, ҳаётига мазмун беролган, кўпчиликнинг дуосини олиб ишлаётган соҳа ходимларини касб байрамлари билан самимий табриклайман.

Элнинг дарди билан яшаётган, ночорларга ёрдам қўлини чўзаётган Юртбошимиз, қолаверса, халқсаломатлиги учун қайғуриб жонга жон бахш этгувчи шифокорларимиз ҳамиша омон бўлсинлар!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: