Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ ТОПИБ

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ ТОПИБ

"Мен сиздан даво топдим, жонажон шифокорлар...” ёшлик чоғларимизда Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова томонидан маромига етказиб айтилган ушбу қўшиқни севиб тинглар, гоҳида хиргойи қилиб юрардик. Тўғрироғи, бу қўшиқ халқ меҳрини қозонган эди. Албатта, бунинг сабаби битта, яъни шифокорларга бўлган эл меҳри қўшиқ оҳангларига жо бўлганида.

Шунингдек, бу сўз умрини табобатга бахшида этган тиббиёт аҳли учун ҳам қадрли ҳам ёқимли бўлиши табиий ҳол. Чунки, уларнинг фидойи хизмати, иқтидорига берилган камтар ва юксак эътироф бу.

 

Шимолий кон бошқармаси № 2 тиббий – санитария қисми бўлим ва бўлинмаларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган шифокорлар орасида аҳоли меҳрини қозонган, беморларнинг "Мен сиздан шифо топдим” деган миннатдор сўзларини эшитган ва эшитаётган саломатлигимиз посбонлари кўпчиликни ташкил қилади.

 

Терапия бўлими мудири, олий тоифали врач Аҳмедова Луиза Юлдузовна, бўлимнинг олий тоифали шифокори Мунаввар Зарипова, невропатолог Асатилла Исломов, катта ҳамшира Алия Хўжамқулова, ҳамширалар Венера Абуова ва Дилдора Аминовалар ана шулар жумласидандир.

Муассасанинг тез тиббий ёрдам бўлими мудири Тажимуратова Карима Толиповна, шифокор Ғани Нуров, катта фельдшер Мухлиса Икромова, фельдшерлар Абдужалил Рустамов, Шаҳноза Ҳамдамовалар ҳар бир чақириққа ўз вақтида етиб бориб, аҳолига тез,сифатли тиббий кўмак беришда жонбозлик кўрсатмоқдалар.

 

Жарроҳлик бўлими мудири Миразиз Камолов ёш бўлишига қарамай эл назарига тушган жарроҳлардан. Бўлимнинг олий тоифали шифокорлари Актам Мирзаев, Умар Ибрагимов, ҳамширалар Нилуфар Баҳронова, Гулшан Ашурова, Феруза Хушеева ва Юлдуз Розиқовалар беморлар қалбига йўл топиб, қўлларида тиғ билан уларни дарддан халос қилмоқдалар.

 

Стоматология бўлими шифокорлари зиммасига каттаю, кичикнинг тишларини дурдек асраш, даволаш масъулияти юкланган. Бўлимга қатор йиллардан буён Нормуродов Тўлқин Ибрагимович раҳбарлик қилиб келади. Олий тоифали болалар тиш шифокори Дилноз Эшниязова, олий тоифали стоматолог Ирода Мухторова, стоматолог – ортопед Ҳусниддин Носиров катта ҳамшира Жумаш Тоймирзаева, ҳамширалар Наргиза Отабаева, Шаҳноза Музаффарова, Зилола Назарова ва тиш техниги Нурали Нормуродовлар ўз касбини ардоқлаб келаётган тиббиёт ходимларидир.

Мукаммал билимлари, кўп йиллик иш тажрибалари билан беморларнинг дардига малҳам бўлиб, беминнат хизмат кўрсатиб келаётган барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этамиз! Ҳамиша элнинг ардоғида бўлиб, соғ-саломат юришларини тилаймиз!.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: