Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ''Учқудуқ кеча ва бугун'' фотокўргазмаси

''Учқудуқ кеча ва бугун'' фотокўргазмаси

Вазирлар Маҳкамасиқарори билан бутун мамлакатимиз бўйлаб ноябр ойида НКМК 60 йиллик тўйи нишонланмоқда. Комбинатнинг бешиги ҳисобланган – Учқудуқда ҳам 60 йиллик тўй тантаналари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Аслида бир пайтлар қуш учса қаноти куядиган Қизилқум кенгликларида кенг инфратузилмали шаҳарлар барпо этилишининг ўзи инсон жасоратидир. ''Учқудуқ'' маданият уйида НКМК 60 йиллигига ''Учқудуқ кеча ва бугун'' мавзусида фото кўргазма ташкил этилди. Фотокўргазма кончилар шаҳрига айланган Учқудуқнинг тарихи ҳақида ҳикоя килади. 1960 йилда туширилган фотолавҳада шаҳарнинг бунёд этилиш ишлари муҳрланган бўлса, 1958 йилдаги суратларда биринчи атойўлларнинг қуриш ишлари акс этган. Бундай фотокўргазма нафақат ёшлар учун балки фахрийлар учун ҳам қизиқарли бўлмоқда. Чунки унда тарих ҳақиқатлари яққол акс эттирилган.


 

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: