Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Қишда совуқ қотманг, бироқ хавфсизлик қоидасини унутманг!

Қишда совуқ қотманг, бироқ хавфсизлик қоидасини унутманг!

Қишнинг қировли кунларида кўпчилигимизнинг энг яқин ёрдамчимиз табиий газ бўлади. Бироқ ёнилғи маҳсулотлари ичида бошқаларига нисбатан хавфлироқ бўлгани бу табиий газ ҳисобланади. Табиий газни тўлиқ ёнмаслиги газ оқимини беҳосдан узулиб қолиши, хона ичида газ тўпланиши, газни ёқиб қаровсиз қолдириш, иситиш тизмларига газни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлиши ҳамда ис газларидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ бахтсиз ходисалар содир бўлиши мумкин. Шунингдек, аҳоли томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола ностандарт газ жихозларидан фойдаланиш газ тармоқларига резина шланглар улаш носоз ҳолатдаги дудбуронлардан фойдаланиш ҳамда хонадон ичида очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланиш ҳолатларининг учраб туриши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланишига ҳамда ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши натижасида жабрланиш ҳатто ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда. Ис газидан захарланиш унинг ҳаводаги концентрацияси ва таъсир муддатига боғлиқ бўлади. Бундай ҳолларда бош айланиб қаттиқ оғрийди, қусиш хушдан кетиш ҳамда нафас олиш қийинлашади баъзан ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Ис гази рангсиз, таъмсиз ҳидсиз заҳарли газдир. Ис гази ер юзида энергияни жадал ишлатилишидан юзага келадиган табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. У асосан кўмир табий газлар ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги сабабли юзага келади. Нафас олувчи ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Ис гази организмга тушганда у қон таркибидаги гемоглабилин ва кисларод ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислародни тола бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди натижада инсон хушини йўқотиб қўйиши мумкин. Ис газидан суюлтирилган газдан нотўғри фойдаланилганда ҳам заҳарланиш мумкин.

Яқинда Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшаётган Акбаровлар оиласида содир бўлган фожиа бу хонадонда минг афсуслар бўлсинки 4 нафар фуқаро ёш опа-сингиллар ис газидан заҳарланиб бевақт оламдан кўз юмишган. Шунга ўхшаш яна бир ҳолат Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида янги қурилган хонадонларнинг бирида содир бўлган. Айнан шу жойда қурувчилар томонидан ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган иситиш қозонхоналари ўрнатилган бўлсада. ушбу фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан газни иситиш печига ўрнатиши, дудбуронларнинг соз носозлигини текширмаганлиги натижасида 3 нафар ёш болалар ис газидан заҳарланиб вафот этишган. Мутахассислар томонидан ўрганишларда аниқланишича дудбуронларнинг носозлиги оқибатида шундай ҳодиса содир бўлган.

Бундай нохуш ҳолатларни юзага келиши, иштирокчиси ва жабр кўришида инсонларнинг ўзлари сабабчи бўлаётганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Айниқса ушбу ҳолатларда ёш болаларнинг жабр кўраётгани ва болаларнинг ўлими юзага келаётганлиги ўта ачинарли ҳолдир.

Бу мудҳиш ҳодисаларнинг асосий сабаби аҳолининг кўп ҳолларда турмушда хавфсизлик қоида талабларини билмаслиги ёки уларга бепарволик билан қарашидандир.

Ҳурматли ишчи-хизматчилар! Табиий ва суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш учун нафақат масъул мутасаддилар балки сиз-у биз ҳам бирдек масъулдирмиз. Шундагина газдан фойдаланиш оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган талофат ва бахтсиз ҳолатларнинг олдини олган бўламиз.

 

 

 

ШКБ ЁХБ ЁН ва Профилактика гуруҳи кичик инспектори сафдор

Ҳусниддин Яхяев, Алишер Рахмонов


ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: