Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Сабина ва Маржона Жаҳон чемпионатида

Сабина ва Маржона Жаҳон чемпионатида

Ўзининг 60 йиллик тўйини нишонлаётган НКМКда ишчи – ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг саломатликларини тиклашлари , спорт билан шуғулланишларига катта эътибор қаратилган. Шимолий кон Бошқармасига қарашли "Лочин” спорт соғломлаштириш мажмуаси тарбияланувчиларини нафақат Ўзбекистонда балки жаҳонда ҳам яхши танишади. Бугун бу ерда спортнинг пауэрлифтинг, самбо, дзюдо мактаблари яратилган. 2018 йилда республика ва халқаро спорт мусобоқаларида "Лочин” спортчилари 20 та олтин медални қўлга киритишган.

Шу йилнинг 10-14 октябр кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган учқудуқлик Маржона Турсунова ва Сабина Қўлдошевалар иштирок этиб фахри ўринларни эгаллашди. Бу ғалаба НКМКнинг 60 йиллигига учқудуқлик ёшларнинг тўйонаси бўлди.

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: