Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ навбатдан ташқари ХХХIV сессияси тўғрисида ахборот

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ навбатдан ташқари ХХХIV сессияси тўғрисида ахборот

Яқинда туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари ХХХIV сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор вилоят ва туман корхона-ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари бошлиқлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия раиси Мадумаров Толибжон Абдумаликович иштирок этди ва сессия ишини олиб борди.

Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала туманда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳолати ҳақида Навоий вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Эркин Авезовнинг ҳисоботи тингланди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 2 мартдаги Навоий вилоятига ташрифи юзасидан ўтказилган мажлис баёнининг 84-бандига мувофиқ, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига биноан туманда 2018 йилда 2198 та иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, ўтган 9 ой мобайнида 1897 та иш ўрни яратилган яъни 106,0 фоизга бажарилган.

Жумладан, иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва фаолиятини кенгайтириш орқали иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига 256 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 993 та, шундан 122 та лойиҳа ҳисобига 639 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 109 та сервис объекти ташкил этилиши эвазига 231 та, инвестиция лойиҳалари ва аввал хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш "йўл харита”сини амалга ошириш доирасида 46 та, қишлоқ жойларида арзон уй-жойлар, кўп қаватли турар-жойлар ва йўл – муҳандислик инфратузилма қурилиши ҳисобига 166 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 515 та, ҳунармандчиликни йўлга қўйиш орқали 173 та, шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш эвазига 97 та иш ўринлари яратилган.

Яратилган иш ўринларининг аксарияти "Фаррух Нур Транс” МЧЖ, "Меҳробжон Боздун” ФХ, "Греен Гроир”, "Ишонч Феруз”, "Навоий Голд Оил” МЧЖлар ҳамда тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, 464 нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган бўлса, 36 нафари иқтисодиётда талаб этилаётган мутахассисликлар бўйича касбга қайта тайёрлашга юборилди.

Бундан ташқари, туманда 5 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, 146 та корхона ва ташкилот ўзларида бўлган 605 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. 275 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилган. Жорий йил учун 576 та иш ўрни захираланган бўлиб, ҳозирда 455 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож тоифаларга кирувчи шахслар ишга жойлаштирилган.

Шу жумладан, 428 нафар таълим муассасаларини тугатган ёшлар, 8 нафар муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳамда сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар, 3 нафар ногиронлар ва пенсия олди ёшидаги фуқаро ҳамда 16 нафари жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган фуқаролар бандлиги таъминланган.

Туманимизда 11-21 октябрь кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан хонадонларни ўрганиш ва аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш жараёнида бандлик масаласи бўйича аниқланган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишларга тўхталадиган бўлсак, 339 нафар фуқаро бандлик масаласида мурожаат қилиб, меҳнат қонунчилиги ҳамда ишга жойлаштириш юзасидан амалий ёрдам сўраган. Мазкур мурожаатларни секторлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 49 таси туман ҳокими, 143 таси туман прокурори, 68 таси туман ички ишлар бўлими, 79 таси туман давлат солиқ инспекцияси секторлари ҳудудига тўғри келади.

Юзма – юз гаплашган 339 нафар фуқарога меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ишга жойлашишлари учун амалий кўмак кўрсатилди.

Жумладан, 32 нафар фуқаро доимий бўш иш ўрнига, 119 нафари вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига, 11 нафар фуқаро ёшга доир нафақада, 78 нафари доимий иш ўрнига эга эканлиги ҳамда 8 нафар фуқаро кредит олиш истагини билдирган.

Норасмий ишлар билан банд бўлган 65 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 26 фуқаро эса таклиф этилган ишни ойлик маоши тўғри келмаслиги сабабли рад этишган.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни , шу жумладан ногиронларни захираланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир қабул қилинган ходим учун ойига энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Бандлик жамғармасидан энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, иш берувчиларга эса – аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси билан ишга қабул қилинган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва улар малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришга ҳар бир ходим учун энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида тўловлар амалга оширилиши ҳақида тарғибот олиб бориш таклифи берилди.

Хусусан, жамоат ишларини ташкил қилиш учун шартномалар молия йили учун 2 ҳафтадан кам бўлмаган лекин 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилиши мумкин. Бу муддатни 6 ойгача бўлган муддатга узайтириш лозим, бу эса аҳоли бандлигини таъминлашга туртки бўлади.

Мажлис кун туртибида тумандаги бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Навоий вилояти рақобат бошқармаси бошлиғи Камолиддин Нурмуродовнинг ахбороти эшитилди.

4 сентябрда мамлакатимиз раҳбари томонидан имзоланган 3928 – сонли қарорга асосан, вилоят идоралараро комиссия ва туман ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилган ялпи хатлов натижасида 2356 та бўш турган қурилиши тугалланмаган ва кам қувватда фойдаланилаётган корхона, объектлар ва бўш ер майдонлари аниқланган.

Жумладан, Учқудуқ тумани бўйича 77 та ана шундай бино ва иншоотлар хатловдан ўтказилиб, 7 таси илгари хусусийлаштирилган, 7 таси давлат мулки, 1 таси давлат улуши бор корхоналар, 62 таси мулкдорлар томонидан қурилган.

Ушбу биноларни секторлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 1-сектор ҳудудида 25 та, 2-сектор ҳудадида 24 та, 3-секторда 17 та ва 4-секторда 11 тани ташкил этади.

Аниқланган ушбу объектларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида умумий қиймати 24312,0 млн. сўмдан иборат "йўл харита” си ишлаб чиқилди. Ушбу объектлар негизида 6 та саноат, 56 та хизмат кўрсатиш йўналишларидаги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 171 та янги иш ўрни яратилиш режалаштирилган.

Ҳозирда давлат мулки объектларининг 2 таси ҳамда аввал хусусийлаштирилганлардан 13 таси иш фаолиятини бошлаган.

Жумладан, Шимолий кон бошқармасига қарашли газ таъминоти биноси Мажбурий ижро бюроси туман бўлимига, "Агама” фирмаси биноси ШКБ 4-сонли уй-жойдан фойдаланиш идорасига фойдаланишга берилди.

Аввал хусусийлаштирилиб, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг фаолиятини қайта тиклаш натижасида 455 млн. сўм миқдорида инвестиция жалб этилган. 25 та янги иш ўрни яратилган. 22 объектда эса қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, сессия йиғилиши кун тартибида туманда коммунал хизмат кўрсатиш, жумладан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудда аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 29 июндаги ҳамда Сенат Кенгашининг 2018 йил 13 августдаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид қарорларнинг тумандаги ижроси ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман ҳокими С.Хамроев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Бафоев, туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Ж.Шодиев, туман ҳокими ўринбосари А.Негматов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова ва бошқалар музокаларда сўзга чиқдилар.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдан ташқари ХХХIV сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

Райҳон ҚОДИРОВА, махсус мухбиримиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: