Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ШАРАФЛАНДИ!

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ШАРАФЛАНДИ!

Куни кеча «Учқудуқ” маданият уйи ва "Асилбек” тўйхонаси туманимиздаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорлар, ҳамширалар ва кичик тиббий ходимлар билан гавжум бўлди. Улар иштирокида бу ерда тиббиёт ходимлари куни катта тантана билан нишонланди.

Байрам тадбирида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова, Шимолий кон бошқармаси директор ўринбосари О.Рахмоновлар иштирок этди ва табрик нутқини сўзладилар.

-Дунёда касблар кўп, - деди Гулбаҳор Алланова, - лекин инсон саломатлиги учун масъул сифатида уларнинг умрини мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдирадиган, ўзлари куйиб, бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган сиз азизларнинг эгаллаган касбингиз дунёда тенгсиз, десам, адашмайман! Сизларни тиббиёт ходимлари куни билан табриклар эканман, машаққатли ва шарафли меҳнатларингизда улкан зафарлар, мустаҳкам соғлиқ, оилаларингиздан ҳаловат аримаслигини тилайман…

Байрам муносабати билан Шимолий кон бошқармаси № 2-ТСҚ туғруқхона бўлими неонотолог врачи Илҳом Жамолов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Соғлиқни сақлаш аълочиси” ҳамда врач-невропатолог Асатилло Исломов учинчи даражали "Кончилик шуҳрати” кўкрак нишонлари билан тақдирланган эди. Тадбирда ушбу мукофот ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, аҳоли соғлиғини сақлаш борасида фидоийлик кўрсатаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига туман ҳокими ва Шимолий кон бошқармаси директорининг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

"Учқудуқ” ва "Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари даврага кўтаринки кайфият улашди.

Мухбиримиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: