Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

“KOMBINAT – MENING FAXRIM”

Хабарингиз бор шу йил бошида "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ташкил топганининг 60 йиллиги муносабати билан "Комбинат-менинг фахрим” мавзусидаги ижодий ишлар танлови эълон қилинган эди. Жорий йилнинг 10 ноябр куни "Фарход” маданият саройида шу танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Эътиборлиси шундаки , НКМК ишчи-ходимлари ва уларнинг фарзандлари, фахрийлар ўртасида ўтказилган 21 номинациядаги 90дан ортиқ эркин ижодий ишлар ҳайъат аъзолари томонидан ўрганилиб чиқилди. Кончилик иши ижоддан анча йироқ бўлсада, ишчилар орасидан яхшигина шоир, рассомлар, дизайнерлар борлиги қувонарли.

 

Танловда Шимолий кон бошқармасига қарашли бўлинмаларда хизмат қилаётган ишчи-ходимлар, "Келажак” ёшлар маркази тўгараклари қатнашчиларидан 10 нафари ишлари энг наънуманали сифатида танлов ҳайъатига тақдим этилган эди.

Натижаларига кўра: Данилов Владислав Валентинович "Энг яхши акварел тасвир”, Нурназаров Хусан Мавлонович "Энг яхши ёғоч уймакорлик”, Чиканова Анна Павловна "Энг яхши амалий иш”, Яндашев Азиз Аваз ўғли "Энг яхши насрий асар”, Тоғаев Мехриддин Биноқулович "Энг яхши видеоролик” номинацияларида фахрли 1-ўрин, Шопулатов Раббим Мардонович "Энг яхши назмий асар ”, Сатторов Жавлон Исмат ўғли "Энг яхши ранг тасвир асари”, Ғаниев Бобур Абдусалим ўғли "Энг ёш истеъдодли ижодкор” номинациясида фахри 3-ўрин, Ўринбоева Соҳиба Ойбек қизи "Энг яхши акварел тасвир”, Назарова Моҳигул Набижоновна "Энг яхши яхши каштачилик иши” номинацияларида фаол иштирок этганликлари учун фахрий ёрлиқ, диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланишди.

 

 

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: