Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ғиёснинг шогирдлари жаҳон чемпионатида

Ғиёснинг шогирдлари жаҳон чемпионатида

Мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятдан унумли фойдаланаётганлар нафақат ота-оналари, яқинлари балки Ватанимиз учун муносиб фарзанд бўлмоқдалар.

Шу йилининг 27-28 октябр кунлари Навоий шаҳрида спортнинг Ашиҳара каратэ туридан бўлиб ўтган Евроосиё очиқ чемпионатида Учқудуқ туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Ғиёс Абдураимов шогиридларидан 16 нафари иштирок этиб 6 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритишди.

Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган 20 клограмм вазн тоифасида Паризода Пирназарова, -25 кг вазн тоифасида Асадбек Хайруллаев, -35 кг вазн тоифасида Шахризода Рахматуллаева, Алишоҳ Султонов, -40 кг вазн тоифасида Байкен Аблайхонова, -65 кг вазн тоифасида Севдиёр Сулаймоновлар 1 ўринни эгаллашди.

Энг қувонарлиси шундаки, учқудуқлик икки нафар спортчимиз Қозиғистон Республикасида бўлиб ўтаётган каратэ бўйича ўсмир ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

ШКБ  Ахборот хизмати 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: