Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Спорт секцияларида бошлиқлар

Спорт секцияларида бошлиқлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг "Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, соғлиқни сақлашга оид кўникма ва мослашувларни шакллантириш ҳамда касалликлар профилактикаси бўйича тасдиқланган Дастури" ижросини таъминлаш мақсадида ШКБ қарашли корхона ва бўлинмалари раҳбарлари иштирокида спортнинг воллейбол, шахмат, шашка, бокс турлари бўйича мусобоқалар бўлиб ўтди.

"Лочин” спорт мажмуасининг турли спорт секцияларида бўлиб ўтган мусобоқаларда раҳбарлар ишхонада қанчалик ишбилармон, удаббурон бўлишган бўлса, спорт кийимида ўзларининг чаққонликларини намойиш этишди.

ШКБ бўлинмаларида хизмат қилаётганларнинг кўпчилиги шаҳардан 30-100 км узоқликда хизмат қилишади.- дейди ШКБ кадрлар бўлими маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари У. Бадалов.- Бу масофа эса уларнинг доим ҳам шаҳар марказида жойлашган спорт ишоаатларига келиб машғулотлар олиб боришга имкон бермайди. Бироқ, спорт соғликнинг асосий гарови. Шу мақсадда раҳбар ходимлар ўртасида спортни оммалаштириш ишларини олиб боряпмиз. Раҳбар спортга дўст тутинса қўл остидаги ходимларни ҳам унга жалб этади.

 

 

 

ШКБ Ахборот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: